Қайднома

Қидирув

Тибо Куртуа мураббий билан судлашмоқчи ёхуд барчаси қандай бошланганди

Тибо Куртуа мураббий билан судлашмоқчи ёхуд барчаси қандай бошланганди

  21.05.2018 00:19
  0
  770
Тибо Куртуа мураббий билан судлашмоқчи ёхуд барчаси қандай бошланганди

Бельгия термаси ва «Челси» клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг отаси - Тьеррини Европа чемпионати пайтида таркиб билан боғлиқ маълумотларни ошкор этганликда айблашмоқда.

Табиийки, бу борадаги фактларни у ўғлидан олган бўлиши турган гап.

Ҳаммаси қандай бошланди?

Бельгия миллий жамоаси Марк Вильмотс бош мураббийлигида Евро-2016га фаворитлар қаторида йўл олганди - кучли таркиб шундай фикр юритишга ундаганди.

Бироз кучсизланган Италия, тушунарсиз Швеция ҳамда ўртамиёна Ирландия рақиб бўлган гуруҳ унчалик қийин туюлмаганди, аммо дастлабки учрашувда бельгияликлар итальянларга ютқазишди.

Сўнгра ирланияликлар тор-мор этилди, шведлар ҳам мағлуб этиб, кейинг босқич масаласини ижобий ҳал этган Бельгия термаси 1|8 финалда Венгриядан осонликча ўтди.

Финалга чиқиш имконияти юқори эди, зеро тақвимга кўра, Уэльс - Шимолий Ирландия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнаш талаб этилар, ярим финалда эса поляклар ёки португаллардан бири рақибга айланарди. Бошқа грандлар эса нариги тўрдан ўрин олишганди. Аммо Бельгия кутилмаганда уэльсликларга 1:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақадаги юришини тўхтатди.

Можаро

Кучли жамоанинг турнирни тарк этиши оммавий айбловлар ёғилишига сабаб бўлади. Бельгияда ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. Аммо ҳаммасидан ҳам Куртуанинг жиддий гаплари кўпроқ эътиборни тортди: «Вильмотс кетиши керакми?

Унинг ўзи бир қарорга келиши лозим. Кийиниш хонасида бош мураббийга қандай фикрда эканлигимни айтгандим. Бизда Италияга қарши кечган баҳсда кузатилган муаммолар такрорланди. Ўша тактика, ўша муаммолар».

Ўша паллада Sporza нашрининг Бельгиядаги манбаси Евро-2016 стартидан олдин футболчилардан бири «Агар турнирда ғолиб чиқсак, билингки, мураббийнинг айтганларига қарши чиққан бўламиз», дегани ҳақида хабар берди.

Шубҳа остидаги олинган ўйинчи ким бўлди? Албатта, Куртуа, чунки у аввалроқ «Термадаги машғулотлар савияси «Челси»дагига нисбатан юқорироқ» қабилида фикр билдирганди. Табиийки, бундай гаплар клубга нисбатан ҳурматсизликдан бошқа нарса эмас.

Вильмотс истеъфога чиқди, Европа чемпионатидаги муваффақиятсизликда айбдор экани аниқ эди, бироқ Куртуа ҳам эътибордан четда қолмади.

Унга «Челси» дарвозабонлар мураббийи билан можарога боргани, матбуотдаги қўпол гаплари, Кевин де Брюйненинг қаллиғига хушомад қилганини эслатишди.

Кейинроқ Куртуа миллий федерацияни Россия термаси билан ўйин белгилагани учун танқид қилиб, мазкур баҳснинг ортиқчалигини таъкидлади: «У ерда жаҳон чемпионатининг бир қисми бўлган чиройли шаҳар ва стадионлар бор, аммо ушбу босқичда нима сабабдан Россия билан ўйнашимиз кераклигини тушунмаяпман».

Сўнгра Луи ван Гал манзилига «ширин» сўзлар йўллади: «У каби экспертлар суҳбатини тинглаб, уларнинг дарвозабонлик борасида ҳеч қандай тушунчага эга эмасликларини тушуниб етаман. Ван Гал киперларни муҳокамага қилмаслиги керак».

Бундан ташқари, «Челси»нинг аксарият фанатлари «аристократлар»нинг Жозе Моуриньо ишлаган пайтлардаги муваффақиятсизликлари, сўнгра мураббийнинг бўшатилишида айнан Куртуани сабабчилар қаторида зикр этишганди.

Можаро-2

Кейинчалик маълум бўлишича, Вильмотс ва Куртуа муносабатларга ойдинлик киритиб олишмаган, шу боис янги можаро аллақачон илдиз отган экан. Бельгия термаси собиқ устозининг гапларига бунга далил: «Кутилмаган муаммога дуч келдим. Соат 18:00да футболчиларга кўрсатмалар бергандим, 18:15да эса айтганларим ижтимоий тармоқларда айланиб юрганди.

Ўйинчи таркиб билан боғлиқ махфий маълумотларни ошкор этди. Бу ўта жиддий масала. Айрим франциялик журналистларнинг айтишларича, бу ишни Куртуанинг отаси қилган. Сен шундай йўл тутдингми, демак ватанингни ҳурмат қилмайсан. Менимча, бу шармандалик».

Ушбу айбловлардан кейин Тьерри Куртуа дарҳол Бельгия матбуотига интервью берди: «Ҳеч қачон таркиб билан боғлиқ маълумотларни журналистларга етказмаганман. Футбол ўйнаганман, Европа даражасидаги клуб ходими бўлганман. Бундай маълумотларнинг қанчалик муҳимлигини биламан. Ўйинчиларим ва ҳамкасбларим ҳам буни билишади».

Кейинроқ «Челси» посбони вазият бўйича тушунтириш берди: «Отам иккимиз жаноб Вильмотсни бизни айблагани учун судга бермоқчимиз. Бу биринчи марта содир бўлмаяпти, ушбу мураббий, аввал ҳам оммавий тарзда менга айблов қўйиб, обрўйимга путур етказишга уринган.

Шу боис, биргаликда шикоят билан судга мурожаат этиб, компенсация талаб қиламиз». Ўз навбатида, мураббийнинг адвокати ҳам чиқиш қилди: «Вильмотснинг айтишича, Куртуанинг отаси ҳақидаги маълумотни журналистлардан олган. Демак, ўша журналистлар устидан арз қилишсин».

Вильмотс ҳам, Куртуа ҳам жорий мавсумдан қониқмадилар. Мураббий Кот-д~Иувар термасини ЖЧ-2018га олиб чиқолмагач, дарҳол ишдан бўшатилди. Куртуа эса «Челси» билан АПЛда 4-ўриндан қуруқ қолиб, кейинги йили Чемпионлар Лигасида қатнашмайдиган бўлди.

Мундиал арафасида бельгияликлар керакли иш билан шуғулланишмаяпти. Агар Де Брйюненинг Бельгия термасидаги тактикани танқид қилгани, Наингголаннинг Мартинес билан чиқишолмаётганини инобатга олсак, навбатдаги жаҳон чемпионати ҳам можароларсиз ўтмайдигандек тасаввур уйғонмоқда.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz