Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етди

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етди

  21.05.2018 12:18
  0
  426
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 17 май куни йиғинга киришгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари йиғин давомида кунига икки мартадан машғулотларда иштирок этиб, мураббийлардан турли назарий ҳамда тактик кўрсатмалар олишди.  

Ушбу йиғинни ташкил этишдан асосий мақсад олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиш ҳамда 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиадага муносиб тайёргарлик кўришдан иборат.

Кеча Олимпия терма жамоаси вакиллари “Жар” стадионида “Пахтакор” жамоасининг аралаш таркибига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 3-2 ҳисобида ғалабага эришди. Назорат учрашувида мураббийлар штаби футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларига баҳо бериб, уларнинг функционал ҳолатларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz