Қайднома

Қидирув

Игор Йелич: «Локомотив» ҳали 1-поғонага албатта қайтади»

Игор Йелич: «Локомотив» ҳали 1-поғонага албатта қайтади»

  22.05.2018 12:56
  0
  348
Игор Йелич: «Локомотив» ҳали 1-поғонага албатта қайтади»

«Локомотив» жамоаси 12-турда «Қизилқум»га қарши баҳс юритади. Иккинчи давранинг илк ўйини бўлгани боис «темирйўлчилар» жамоаси мазкур қарама-қаршиликка анча жиддий ҳозирлик жараёни олиб борди.

«Локомотив» ҳимоячиси Игор Йелич ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди:

- «Локомотив» «Қизилқум»га қарши учрашувга анча яхши тайёргарлик кўрди. Биз ўз майдонимизда ишқибозларимиз қаршисида тўп сурамиз.

Тўғри, ўйин осон ўтмаслиги тайин. Лекин 3 очкони қўлга киритишни мақсад қилган эканмиз, майдонда боримизни беришимиз шарт. Бундан буён хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Зеро мавсум бошида халқаро майдонда ҳам ўйинларимиз борлиги сабабли баъзи учрашувларда кўзланган мақсадга ета олмадик. Бироқ энди барчаси ўз ўрнига тушмоқда.

Ҳали «Локомотив» ўз мухлисларини чиройли ғалабалар билан хушнуд этади ва албатта 1-поғонага қайтади, - деди маҳоратли ҳимоячи клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz