Қайднома

Қидирув

Марсело: «Чемпионлар Лигасининг бир бўлаги бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф»

Марсело: «Чемпионлар Лигасининг бир бўлаги бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф»

  25.05.2018 06:18
  0
  2572
Марсело: «Чемпионлар Лигасининг бир бўлаги бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф»

«Реал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело УЕФАнинг расмий каналига интервью берди. Унда футболчи «Қироллик клуби»даги фаолияти ва Киевда ўтадиган Чемпионлар Лигаси финали ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- «Реал»да кўп йилдан буён ўйнайсиз. Бу клуб сиз учун қандай аҳамият касб этади?

- Жамоага келишимдан олдин ҳам «Реал»нинг буюк клуб эканлигини билардим. Бу ердаги фаолиятим давомида кўп нарсаларни ўргандим. «Реал» тарихининг бир бўлаги эканлигимдан фахрланаман. Фахрдан кўра ҳам масъулият муҳимроқ.

- Чемпионлар Лигасида уч марта зафар қучгансиз. Ўша совринлар ҳақида қандай хотиралар қолган?

- Ҳар бир соврин ўзига хос тарзда ёдга олинади. Лекин ўйинлар пайтида уларни эсламасликка ҳаракат қиламан. Соврин қанчалик катта бўлмасин, у тарихда қолади. Биз финалларда ўйнадик, уларда ғалаба қозондик. Аммо барчаси ўтиб кетди. Биз фақат бугунни ўйлашимиз керак.

- Киевдаги финал олдидан ҳиссиётлар қандай? Бўлажак ўйинни қандай тасаввур қиляпсиз?

- Финалда ҳар нарса бўлиши мумкин. Айни пайтда машғулотлар интенсив тарзда олиб борилмоқда. Ҳеч нимани ўзгартирмаймиз ва одатдагидек ўйнаймиз. Энг муҳими - майдонда борини бериш.

Ўйин якунланганидан сўнг сиз бор кучингиз билан ўйнаганингизни, мураббий айтганларини бажарганингизни ҳис қилишингиз керак. Финалда яхши ўйин кўрсатиб, учрашувда ғолиб чиқишни мақсад қилганмиз.

- «Ливерпуль» кучли рақиб. «Қизиллар» ЕЧЛнинг жорий мавсумида жуда кўп гол уришди. Уларнинг энг яхши футболчиси Салоҳ ҳисобланади. У билан тўқнаш келишга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

- Ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. «Ливерпуль» фақат Салоҳдан иборат эмас. Уларда Фирмино ва Мане ҳам бор. Рақиб сафида айниқса, финалларда ўйин тақидирини ҳал қилишга қодир бўлган футболчилар тўп суришади. Шундай экан, диққат-эътиборимизни фақат бир ўйинчига қаратмаймиз.

- 2014 йили илк бор ЕЧЛда ғолиб бўлгансиз. Бу қандай рўй берганди?

- Чемпионлар Лигасининг бир бўлаги бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф, десам муболаға бўлмайди. Бу турнирда ғолиб чиқиш эса фаолиятнинг энг юқори чўққисидир. Лекин биз 2014 ва ўтган йиллар билан чалғимаймиз. Фақатгина олдинда нималар кутаётгани ҳақида ўйлаймиз.

- «Реал» ЕЧЛда қаторасига икки марта зафар қучган дастлабки жамоага айланди...

- Бу ажойиб бўлди. Футболда олдингизга ҳар йил янги мақсадларни қўйишингиз керак. Биз Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида ҳам зафар қучмоқчимиз. Олдин қилган ишларимиз ўтмишда қолди. Бу энди бажарадиган вазифаларимизга умуман таъсир ўтказмайди.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz