Қайднома

Қидирув

«МЮ» «Тоттенхэм» ҳимоячиси борасида музокаралар олиб бормоқда

«МЮ» «Тоттенхэм» ҳимоячиси борасида музокаралар олиб бормоқда

  24.05.2018 16:38
  0
  430
«МЮ» «Тоттенхэм» ҳимоячиси борасида музокаралар олиб бормоқда

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти «Тоттенхэм» вакиллари билан ҳимоячи Тоби Алдервейрелднинг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Аввалроқ, трансфер суммаси 55 миллион фунтни ташкил қилиши тахмин қилинганди, аммо «Тоттенхэм» президенти Даниэл Леви ўйинчининг сотувидан камида 75 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Алдервейрелд «Тоттенхэм» билан 2020 йили ўз ниҳоясига етадиган шартномасини узайтиришга сира шошилмаяпти.

Агар бельгиялик футболчи битимини узайтирмаса, у келаси ёзда клубни 25 миллион фунт эвазига тарк этиш ҳуқуқига эга.

Шу сабабли, «Тоттенхэм» шу ёзда Алдервейрелднинг сотувидан иложи борича кўпроқ фойда қилмоқчи.

Аввалроқ, ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»нинг бош мақсади эканлиги ошкор қилинганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz