Қайднома

Қидирув

Превью. Мутлақ рекорд йўлида «Реал»га «Ливерпуль» халал бера олармикан?

Превью. Мутлақ рекорд йўлида «Реал»га «Ливерпуль» халал бера олармикан?

  26.05.2018 03:43
  0
  647
Превью. Мутлақ рекорд йўлида «Реал»га «Ливерпуль» халал бера олармикан?

Бугун Киевдаги «Олимпийский» стадионида мухлислар 26-бор ўтказилаётган Европа Чемпионлар Лигаси финалига гувоҳ бўлишади. Умуман олганда, Чемпионлар кубоги Лигаси баҳслари 63-марта ўтказилмоқда.

Ҳал қилувчи баҳсда Англиянинг «Ливерпуль» ва Испаниянинг «Реал» клублари ўзаро куч синашадилар.

Эътиборли томони, ЕЧЛнинг олдинги икки мавсумида «Реал» ғалаба қозониб, ўзига хос натижа қайд этганди. Турнир Чемпионлар Лигаси мақомини олганидан буён ҳеч қайси жамоа қаторасига икки марта ғолиб бўлмаганди.

Мадридликлар бу ишнинг уддасидан чиқишди. «Ливерпуль» эса 2007 йилдан буён илк бора финалда ўйнамоқда.

Умуман олганда, бу мавсумда УЕФАга аъзо 55та мамлакатнинг 79 жамоаси ЕЧЛ баҳсларида иштирок этди. Лихтенштейн ўз чемпионатини ўтказмаслиги боис, турнирда қатнашмайди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 1,3 миллиард еврони ташкил қилади. Мазкур пуллар жамоаларнинг натижаларига қараб тақсимланади. Ғолиб жамоа телеҳуқуқлар ва бошқа тармоқларни қўшиб ҳисоблаганда, 100 миллион евро атрофида ишлаб топади.

Финал баҳсини сербиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам вазифасини Милорад Мажич бажаради. Унга қанотларда Милован Ристич ва Далибор Журжевичлар ёрдам беришади. Ненад Жокич ва Данило Груичлар эса дарвоза ортида туришади. Тўртинчи ҳакам Франция вакили Клеман Тюрпен. Тўртинчи ҳакам ёрдамчиси - сербиялик Неманья Петрович.

Тўпурарлар баҳсида Криштиану Роналду 15та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Финалда у голлари сонини ошириб олиш имкониятига эга. Кейинги ўринларни 10тадан гол урган «Ливерпуль» вакиллари Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирминолар эгаллаб туришибди. Улардан қуйироқда 9та гол билан мерсисайдликларнинг бошқа аъзоси Садио Мане бормоқда.

Тўпурарлар:

Криштиану Роналду («Реал») - 15та  

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 10та

Роберто Фирмино («Ливерпуль») - 10та

Садио Мане («Ливерпуль») - 9та

Виссам Бен Йеддер («Севилья») - 8та

Эдин Жеко            («Рома») - 8та...

Ассистентлар:

Жеймс Милнер («Ливерпуль») - 9та

Роберто Фирмино («Ливерпуль») - 8та

Луис Суарес («Барселона») - 5та...

«Реал»

Раунд

«Ливерпуль»

Рақиб

Натижа

1-ўйин

2-ўйин

Қатнашмаган

«плей-офф»

Хоффенхайм

6:3

2:1 (М)

4:2 (У)

Рақиб

Натижа

Гуруҳ босқичи

Рақиб

Натижа

 АПОЭЛ

3:0 (У)

1-тур

Севилья

2:2 (У)

 Боруссия Д

3:1 (М)

2-тур

 Спартак

1:1 (М)

 Тоттенхэм

1:1 (У)

3-тур

Марибор

7:0 (М)

 Тоттенхэм

1:3 (М)

4-тур

 Марибор

3:0 (У)

 АПОЭЛ

6:0 (М)

5-тур

 Севилья

3:3 (М)

 Боруссия Д

3:2 (У)

6-тур

 Спартак

7:0 (У)

 «H» гуруҳида 2-ўрин

 

«Е» гуруҳида 1-ўрин

Рақиб

Натижа

1-ўйин

2-ўйин

«плей-офф»

Рақиб

Натижа

1-ўйин

2-ўйин

ПСЖ

5:2

3:1 (У)

2:1 (М)

1|8 финал

 Порту

5:0

5:0 (М)

0:0 (У)

Ювентус

4:3

3:0 (М)

1:3 (У)

1|4 финал

 Манчестер Сити

5:1

3:0 (У)

2:1 (М)

 Бавария

4:3

2:1 (М)

2:2 (У)

1|2 финал

 Рома

7:6

5:2 (У)

2:4 (М)

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz