Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига. гол+пас: ҳозирча «Пахтакор»чилар пешқадам

Pepsi Суперлига. гол+пас: ҳозирча «Пахтакор»чилар пешқадам

  25.05.2018 12:51
  0
  552
Pepsi Суперлига. гол+пас: ҳозирча «Пахтакор»чилар пешқадам

Pepsi Суперлига биринчи давраси якунларини таҳлил қилишни давом эттирамиз.

Бу сафар ҳам гол уриш, ҳам шерикларини самарали узатмалар билан таъминлашда фаоллик кўрсатаётганлар, яъни голҚпас тизими бўйича етакчилик қилаётган футболчилар номига назар ташлаймиз.

Гол+пас рейтингининг энг юқори поғоналарига эътибор қаратсак, юқори бешликда уч нафар «Пахтакор» вакили борлигини кўришимиз мумкин.

Хусусан, 7та гол ва битта самарали узатма муаллифига айланган Исмоил Гонсалвеш ҳозирча ушбу рўйхатга пешқадамлик қилмоқда.

Эътиборлиси, португалиялик ҳужумчи ҳисобидаги голларнинг 5таси пенальти маҳсулидир. Иккинчи ўринни эса, одатда, чиройли паслари билан танилган Жалолиддин Машарипов эгаллаб турибди. Маҳоратли вингер рақиблар дарвозасини уч марта ишғол қилгани ҳолда, 4та ҳолатда шерикларини самарали узатма билан таъминлаган.

Кучли учликка жорий мавсум кашфиётига айланган Азиз Турғунбоев якун ясайди. Тезкор ярим ҳимоячи 11та тур мобайнида 4та тўп киритиб, 2та голли пас муаллифи бўлган. Турғунбоев «Навбаҳор» рақиблари дарвозасига белгиланган битта пенальтини аниқ амалга оширган.

Гол+пас тизими бўйича 6 очко тўплашга эришганлар орасида, шунингдек, Тиаго Безерра («Пахтакор»), Арсланмурат Аманов («Бухоро») ҳамда Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор») ҳам бор. Ушбу футболчилар чин маънода жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказиб, мухлислар олқишига сазовор бўлишмоқда.

Қуйидаги рўйхат орқали жорий мавсум гол+пас тизими бўйича кучли йигирматаликдан ўрин эгаллаб турган футболчилар билан танишишингиз мумкин.

Pepsi Суперлига-2018. Дастлабки босқич (биринчи давра). Гол+пас тизими бўйича рейтинг

Футболчи

Клуби

Гол+Пас

Голлар

Паслар

1

Исмоил Гонсалвеш

Пахтакор

8

7

1

2

Жалолиддин Машарипов

Пахтакор

7

3

4

3

Азиз Турғунбоев

Навбаҳор

6

4

2

4

Тиаго Безерра

Пахтакор

6

4

2

5

Арсланмурат Аманов

Бухоро

6

3

3

6

Сардор Собирхўжаев

Бунёдкор

6

1

5

7

Жавлон Иброҳимов

Бунёдкор

5

5

0

8

Элгужа Григалашвили

Қизилқум

5

5

0

9

Хуршид Ғиёсов

Бунёдкор

5

3

2

10

Йован Жокич

АГМК

4

4

0

11

Марат Бикмаев

Локомотив

4

4

0

12

Икром Алибоев

Локомотив

4

3

1

13

Сардор Рашидов

Локомотив

4

3

1

14

Сардор Мирзаев

Локомотив

4

2

2

15

Сардор Сулаймонов

Навбаҳор

4

2

2

16

Жасур Ҳасанов

Насаф

4

0

4

17

Азиз Ғаниев

Насаф

3

3

0

18

Бобур Абдухолиқов

Насаф

3

3

0

19

Мурод Холмуҳаммедов

Қўқон-1912

3

3

0

20

Шаҳзод Шайманов

Металлург

3

3

0

Шу ўринда, ўтказилган ўйинларда қайси дақиқалар нисбатан сермаҳсул кечаётганига эътибор қаратсак. Қуйидаги суратда кўриниб турибдики, 75-90-дақиқаларда дарвозалар кўпроқ ишғол қилинмоқда. 11та тур давомида бўлиб ўтган 66та учрашувда футболчилар жами 142та гол урган бўлишса, шундан 17таси 85-90-дақиқага тўғри келган.

Албатта, миллий чемпионатимиз Суперлига номини олганидан сўнг, иштирокчилар ва табиийки, дастлабки босқичдаги ўйинлар сони камайди. Шу боис ҳам аввалги мавсумлар биринчи даврасидагига нисбатан ҳозирча голлар сони кам.

Аммо ташвишга ҳожат йўқ, зеро олдинда бизни яна битта давра ва ҳал қилувчи босқич баҳслари кутиб турибди. Мазкур ўйинларда эса ҳужумчилардан янада фаолроқ бўлиш талаб этилади.

Изоҳ: Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда урилган голлар 40-45, 85-90-дақиқаларга қўшиб кўрсатилган.

Ўткирбек Умаров тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz