Қайднома

Қидирув

Суперлига (Олий лига) умумий фактлар

Суперлига (Олий лига) умумий фактлар

  25.05.2018 15:17
  0
  563
Суперлига (Олий лига) умумий фактлар

Суперлиганинг 12-турида «Навбаҳор» ўз майдонида «Металлург»ни (3:0) йирик ҳисобда таслим этди. Мазкур беллашувда наманганликларга ғалаба келтирган голларга нукуслик ҳужумчи Азамат Алланиёзов муаллифлик қилди.

Эътиборли томони, у иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва рақиб дарвозасини уч бор ишғол этди. Алланиёзов Ўзбекистон олий лигасидаги голлари сонини 30тага етказиб олди.

Унинг ҳар бир мавсумдаги голлари сони: 2013 йил - 11та, 2014 йил - 2та, 2015 йил - 6та, 2016 йил - 4та, 2017 йил - 4та, 2018 йил - 3та.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу ҳужумчи олий лигада жами 108та ўйинда қатнашиб, 5314 дақиқа тўп сурган.

У бунгача «Насаф» таркибида 23та, «Қизилқум»да 2та, «Бухоро»да 2та гол уришга эришганди.

Фактлар (чемпионатларнинг барчаси умумий ҳисоблаганда)

«Пахтакор» олий лигада 125-дурангини 6 май куни ўз уйида «Қўқон-1912»га қарши баҳсда қайд этди - 1:1. Ўз уйида сўнгги марта «халқ жамоаси» 2016 йил 22 ноябрда «Обод» билан айнан шундай ҳисобда дуранг ўйнаганди.

АГМК 12-турда ўз уйида «Бунёдкор»га 1:2 ҳисобида енгилганди. «Бунёдкор»га қарши худди шундай ҳисобда яна ўз уйида олдин ҳам мағлубиятга учраган: 2014 йил 15 август, «Олмалиқ» - «Бунёдкор» - 1:2.

«Навбаҳор» 12-турда ўз уйида «Метталлург»ни 3:0 ҳисобида енгди. «Металлург»га қарши ўз уйида Наманган жамоаси жами 5 марта 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган - 2018, 2009, 2008, 2004, 2000 йиллар.

«Олмалиқ»нинг Суперлига(олий лига)даги голлари сони 401тага етди. 400-юбилей гол муаллифи - Владимир Бубанья («Металлург»га қарши баҳс, 11-тур, 85-дақиқа).

«Навбаҳор»нинг голлари сони 1334тага етди. Чемпионатимизда ундан олдинги ўринларда «Пахтакор» (1742), «Нефтчи» (1549), ундан кейинги ўринларда эса «Насаф» (1141), «Бухоро» (1059), «Андижон» (942), «Сўғдиёна» (857) клублари бормоқда. Умуман олганда, 15та жамоагина 60дан ортиқ гол уришган.

«Сўғдиёна» ўтказиб юборган голлари сони 1132тага етди. Чемпионатимизда ундан олдинги ўринларда «Андижон» (1142), «Бухоро» (1138) жамоалари бўлса, «Динамо» (987), «Навбаҳор» (959), «Металлург» (945) клублари кейинги ўринларда бормоқда. 13та жамоа 60дан ортиқ гол ўтказиб юборган.

Бизни келгуси турларда кутмоқда:

- яна 1та ўйинда дуранг ўйнаса, «Локомотив»нинг жами дуранглари 76тага етади;

- яна 1та гол урса, «Нефтчи» урган голлар 155тага етади;

- яна 1та ўйинда мағлубият қайд этса, «Сўғдиёна»нинг жами мағлубиятлари 333тага етади;

- яна 2та ўйинда ғалаба қозонса, «Қизилқум»нинг жами ютуқлари 20тага етади;

- яна 2та ўйинда ғалаба қозонса, «Бунёдкор»нинг жами ютуқлари 225тага етади;

- яна 2та ўйинда дуранг қайд этса, «Пахтакор»нинг дуранглари ва мағлубиятлари сони бир хил бўлади - 127тадан;

- яна 3та гол урса, «Металлург» урган голлар 75тага етади;

- яна 6та гол ўтказиб юборса, «Насаф» ўтказиб юборган голлар 70тага етади;

- яна 6та ўйинда мағлубиятга учраса, «Нефтчи»нинг жами мағлубиятлари 20тага етади;

- яна 7та ўйинда дуранг ўйнаса, «Бухоро»нинг жами дуранглари ва мағлубиятлари орасидаги фарқ (127га 327) 20тага етади.

Pepsi Суперлига-2018 дастлабки босҚич 1-даврасининг эътиборга молик фактлари

- Энг кўп гол урган жамоа - «Пахтакор» (19та)

- Энг кам гол урган жамоа - «Нефтчи» (4та)

- Энг кам гол ўтказган жамоа - «Қўқон-1912» (6та)

- Энг кўп гол ўтказган жамоа - «Сўғдиёна» (18та)

- Энг кўп ғалаба қозонган жамоалар - «Бунёдкор», «Пахтакор» (7тадан)

- Энг кам ғалаба қозонган жамоа - «Нефтчи» (-)

- Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа - «Қўқон-1912» (6та)

- Энг кам дуранг ўйнаган жамоалар - «Бухоро», «Қизилқум» (-)

- Энг кўп мағлубиятга учраган жамоа - «Қизилқум» (8та)

- Энг кам мағлубиятга учраган жамоалар - «Пахтакор», «Қўқон-1912» (2тадан)

- Энг кўп сариқ карточка олган жамоа - «Бухоро» (29та)

- Энг кам сариқ карточка олган жамоа - «Насаф» (15та)

- Энг кўп қизил карточка олган жамоа - «Локомотив» (4та)

- Энг кам қизил карточка олган жамоалар - «Бухоро», «Навбаҳор», «Бунёдкор», «Металлург», «Пахтакор» (-)

- Энг кўп пенальти тепган жамоа - «Пахтакор» (7та)

- Энг кам пенальти тепган жамоалар - «Бунёдкор», «Бухоро», «Сўғдиёна» (-)

- Дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа - «Бунёдкор» (5та)

- Дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоалар - «Навбаҳор», «Қўқон-1912» (-)

- Энг кўп гол урган футболчи - Исмоил Гонсалвеш (7та)

- Энг кўп самарали узатма муаллифи - Сардор Собирхўжаев, «Бунёдкор» (5та)

- Энг кўп сариқ карточка ишлаган футболчи - Жаҳонгир Меҳмонов, «Навбаҳор» (6та).

ФИКРАТ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz