Қайднома

Қидирув

«Бавария» Роберт Левандовскининг ўрнини «Лейпциг» ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи

«Бавария» Роберт Левандовскининг ўрнини «Лейпциг» ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи

  01.06.2018 18:26
  0
  474
«Бавария» Роберт Левандовскининг ўрнини «Лейпциг» ҳужумчиси билан тўлдирмоқчи

Bild нашрининг маълум қилишича, Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансфер мавсумида мюнхенликлар сафини тарк этиши кутилаётган Роберт Левандовскига муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Германия чемпиони ўз сафига «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернерни қўшиб олмоқчи. Манбада таъкидланишича, жамоа раҳбарияти йиғилишида Карл-Хайнц Румменигге ва Хасан Салихамиджичлар ушбу масала юзасидан сухбат уюштирганлар.

Унда польшалик футболчининг кетишга яқин тургани айтилиб, унинг ўрнини босишга энг яхши даъвогар сифатида Вернерни танлашган.

Ушбу мавсум Тимо Бундеслигада 32 ўйин ўтказиб, 13та гол уришга эришди. 22 ёшли иқтидор эгасининг тахминий нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz