Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо Австрия – Россия учрашувида кимни кузатди

Жозе Моуриньо Австрия – Россия учрашувида кимни кузатди

  01.06.2018 18:51
  0
  575
Жозе Моуриньо Австрия – Россия учрашувида кимни кузатди

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Австрия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинига (1:0) ташриф буюргани ҳақида хабар қилгандик.

The Sun нашрининг хабар қилишича, ушбу ўйинда португалиялик мутахассис Марко Арнаутовични эмас, балки ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головинни кузатиб борган.

Тахминларга кўра, 22 ёшли рус футболчиси «Манчестер Юнайтед» сафини тарк этиши кутилаётган Хуан Матанинг ўрнини эгаллайди. Унинг трансфери 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Головин ЕЧЛ доирасидаги учрашувларда Моуриньога ёқиб қолган. Британ нашрининг таъкидлашича, бу трансфер катта эҳтимол билан амлага ошади ва футболчи жамоада омадсизликка юз тутса ҳам, унинг арзон трансфер нархи клубга деярли зарар етказмайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz