Қайднома

Қидирув

Роберто Манчини: «Франция ҳозир Италиядан кучли»

Роберто Манчини: «Франция ҳозир Италиядан кучли»

  02.06.2018 14:59
  0
  405
Роберто Манчини: «Франция ҳозир Италиядан кучли»

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Франция терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида учралган мағлубиятдан сўнг (1:3) фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу ўйин бизга тажриба оширишда ёрдам берди. Ҳеч ким ютқазишни хуш кўрмайди, аммо ҳисобни 2:2 қилишимиз мумкин бўлган вазиятлар ҳам бўлди.

Ўйин Саудия Арабистони билан учрашувга қараганда мутлақо бошқача кечди. Футболчилар ўзларини яхши томондан кўрсатдилар. Дебютантлар ҳам яхши ўйнадилар.

Албатта, ҳозир Франция ва Италия ўртасида фарқ бор. Шу руҳда давом этсак, бир йилдан сўнг улар даражасига чиқамиз ёки яқин келамиз.

Афсуски, ҳозир Франция биздан кучли. Уларда ўйинчилар танлови кўп. Биз уларга яқинлашиш учун ишлашимиз, ўрганишимиз зарур. Аммо биз тўғри йўлдамиз», - дейди Манчини.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz