Қайднома

Қидирув

Маурицио Сарри «Челси»ни бошқармайди

Маурицио Сарри «Челси»ни бошқармайди

  02.06.2018 16:38
  0
  429
Маурицио Сарри «Челси»ни бошқармайди

Италиянинг «Наполи» клуби собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри, катта эҳтимол билан, «Челси»ни бошқармайди. 59 ёшли мутахассис ўзининг яқинидаги одамларга лондонликлар билан музокаралар барбод бўлганини айтган.

«Наполи» клуби ҳуқуқшуноси Маттиа Грасани баёнот бериб, Сарри даъвогар бўлган ҳар қандай номзод жамоа аввало неполликлар билан гаплашиши керак. Мураббийнинг «Наполи» билан шартномаси 2019 йилга қадар тузилган. Мазкур шартномага кўра, мураббий тўғридан-тўғри бошқа жамоалар билан музокара олиб бора олмайди.

Саррининг агенти Алессандро Пеллегрини «Челси» борасида ҳазил қилди: «Челси» кимлигини билмайман. Бу футбол клубими? Биз фақат «Наполи»ни биламиз. Нима бўлишини олдиндан билганимда, мени лотерея сотиб олган бўлардим».

25 май куни Сарри «Челси» билан 4 йиллик шартнома ва 6 миллион евро йиллик маош борасида келишиб олганди. Аммо лондонликлар мураббий учун «Наполи»га 8 миллион евро миқдорида товон пули тўлашни исташмади.

Май ойида «Наполи»га Карло Анчелотти бош мураббий этиб тайинланди, Сарри эса ҳамон неаполликлар билан шартномага эга.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz