Қайднома

Қидирув

«Ливepпуль» ва «Чeлcи»ни ўчиринг, «Maнчecтep» ва «Бapceлoнa» умуман керакмас (антирейтинг)

«Ливepпуль» ва «Чeлcи»ни ўчиринг, «Maнчecтep» ва «Бapceлoнa» умуман керакмас (антирейтинг)

  03.06.2018 10:49
  0
  481
«Ливepпуль» ва «Чeлcи»ни ўчиринг, «Maнчecтep» ва «Бapceлoнa» умуман керакмас (антирейтинг)

Кўпчилик киберхавфсизлик масаласига «ўгай кўз» билан қарайди — акс ҳолда дунёдаги энг оммалашган пароллар нуқул содда, тўпори «алгоритмлар»дан иборат бўлмасди.

Виржиния университети ва «Dashlane» хавфсизлик хизмати 61 миллионта паролни ўрганиб, орасидан энг сийқаси чиқиб кетганларини аниқлади. Қанақа пароллар учрамайди дейсиз: осон эсда қоладиган жумлалар, севимли футбол клублари-ю мусиқий гуруҳларнинг номлари — булар ҳатто элементар хавфсизлик талабларига ҳам жавоб бермайди. «Ливepпуль», «Чeлcи», «Apceнaл», «Maнчecтep» ва «Бapceлoнa» — футбол фанатлари орасида энг оммалашган пароллар, тадқиқотчилар «Slipknot», «Metallica», «Nirvana», «Green Daу» «Blink182» сингари машҳур мусиқа гуруҳлари номларига ҳам кўп дуч келишди.

Фанатликдан йироқ, ялқов фойдаланувчилар эса ўйлаб-нетиб ўтирмасдан дуч келган келган клавишларни босиб ўзларига парол ясаб олишган: «QWERTY», «12З456» ва шунга ўхшаш клавиатурадаги қўшни ҳарфлар... Ораларида «фаҳмлироқлари» ҳам йўқ эмас: «1q2wЗe4r», «1qaz2wsx». Аммо қувонишга эрта, бу пароллар билан ҳам узоққа бормайсиз. Хакерларни билмайсиз-да...

Фойдаланувчи жуда кўплаб тизимларга кириш учун кўплаб бир-бирига ўхшамаган паролларни эслаб қолиши қийин масала. Турган гапки, кўплар битта паролни ёки уни сал ўзгартириб кўп тизимлар учун ишлатаверади — бу жуда хавфли. Бунақада фирибгарлар тузоғига тушиш ёки маълумотларни ўғирлатиш ҳеч гап эмас. Бунинг нималигини  кибержиноятчи шахсан сиз билан қизиқиб қолганида тушунасиз.

Дoктop Гaн Baнг,
Виржиния технология университети

Хуллас, қизиқишлар, ҳис-туйғулар ахборот хавфсизлиги билан битта қозонда қайнамайдиган тушунчалар. Хакерларнинг эса сизнинг «ҳис-туйғуларингиз» билан иши йўқ, уларга фақат паролингиз керак.

Антирейтинглар
(ишлатиш учун тавсия қилинмайдиган паролларнинг инглизча талқини, аслида булар мисоллар, масалан, парол сифатида «Барселона»ни ишлатмаслик «Реал»дан бемалол фойдаланаверинг дегани эмас.)

«Футбол»  пароллари

Liverpool Chelsea Arsenal Barcelona Manchester

«Кино ва мусиқа» пароллари

Superman Pokemon Slipknot Starwars Metallica Nirvana Blink182 Spiderman Greenday Rockstar

«Бренд» пароллар

Myspace Mustang Linkedin Ferrari Mercedes Cocacola Snickers Corvette Skittles

«Эмоционал»  пароллар

Iloveyou Iloveme Beautiful Ihateyou Lovelove


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz