Қайднома

Қидирув

«Ифтихор» футбол клуби билан боғлиқ масала ЎФА ва ПФЛ томонидан ўрганилгани ҳақида

«Ифтихор» футбол клуби билан боғлиқ масала ЎФА ва ПФЛ томонидан ўрганилгани ҳақида

  04.06.2018 14:22
  0
  478
«Ифтихор» футбол клуби билан боғлиқ масала ЎФА ва ПФЛ томонидан ўрганилгани ҳақида

1 июнь куни Олтиариқнинг “Ифтихор” футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ҳамда катта мураббий Нодир Қўзибоев ўз футболчиларига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари сабаб футбол фаолиятидан бутунлай четлаштирилганди.

Кейинроқ бир қатор оммавий ахборот воситаларида ЎФА вазиятни яхши билмай туриб қарор чиқаргани борасида хабарлар тарқалди. Бу каби хабарлар ҳақиқатдан йироқдир.

“Ифтихор” клуби футболчилари бўлган Ҳасанбой Эргашев ҳамда Турсунбой Ҳусанов билан боғлиқ вазиятдан ПФЛ ЎФА раҳбариятини хабардор қилган ҳамда ташкилотнинг Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармасининг икки ходими — Дилшод Саидмуродов ҳамда Жўрабек Сабдаров Фарғонага жўнатишни сўраган.

Улар Фарғонада биринчи бўлиб жабрланувчи Ҳасанбой Эргашев билан унинг уйида учрашган ва бўлиб ўтган воқеага ойдинлик киритган. Турсунбой Ҳусанов эса ўз шаҳри Шаҳрихонга жўнаб кетгани учун, у билан суҳбат телефон орқали бўлиб ўтган.

Шундан сўнг ЎФА ходимлари Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими масъуллари билан, туман ИИБ бошлиғи, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари билан суҳбатда бўлган. Айни вақтда ҳам ЎФА Олтиариқ туман ИИБ масъул ходимлари билан алоқада бўлиб турибди.

Фарғонага сафари давомида ЎФАнинг икки вакили “Ифтихор” катта мураббийи Нодир Қўзибоев билан, ундан кейин эса клуб директори Аҳрор Эргашев билан ҳам учрашган. Улар бўлиб ўтган воқеада иштирок этганини тан олган. Маълум бўлишича, футболчиларни Олтиариқ тумани чеккасидаги оромгоҳга телефон орқали Нодир Қўзибоев чақиртирган. Ўзбошимча тазйиқни Аҳрор Эргашев олиб борган ва ҳар икки футболчига тан жароҳати етказган.

 

 ЎФА мазкур хулосадан келиб чиқиб, “Ифтихор”нинг ҳар икки раҳбарини футболдан четлаштирди. Эндиликда ИИБ мазкур иш юзасидан тергов суриштирув ишларини давом эттирмоқда. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz