Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига-2018: шиддатнинг рақамдаги исботи

Pepsi Суперлига-2018: шиддатнинг рақамдаги исботи

  05.06.2018 06:16
  0
  1597
Pepsi Суперлига-2018: шиддатнинг рақамдаги исботи

Янги форматдаги чемпионатимизнинг дастлабки босқич иккинчи даврасида ҳам иккита тур ортда қолди.

Ўтказилган ўйинлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳамон қайсидир клубни фаворит сифатида кўрсатишга ҳеч ким ботинолмаяпти. Чунки рақамлар кутилмаган натижалардан дарак бериб, тахминларга имкон қолдирмаяпти.

Қуйида Суперлиганинг ҳозирга қадар ўтказилган ўйинлари билан боғлиқ статистик маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Шахматка

 

Клуб

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.

Пахтакор

 

1:0

 

1:0

 

 

 

1:1

2:1

2:1

2:0

3:0

13

9

2

2

21 - 7

29

2.

Бунёдкор

1:0

 

3:1

 

1:2

3:1

2:1

 

 

1:1

 

 

13

8

1

4

18 - 12

25

3.

Бухоро

1:0

 

 

0:1

 

 

1:0

1:0

1:0

4:2

3:0

 

13

8

0

5

18 - 15

24

4.

Навбаҳор

 

2:1

 

 

2:0

3:0

0:0

 

3:0

1:0

 

1:1

13

7

3

3

17 - 8

24

5.

Локомотив

0:0

 

3:1

 

 

1:1

 

1:1

2:2

 

2:0

 

13

5

4

4

19 - 14

19

6.

Металлург

0:5

 

2:1

0:0

2:0

 

 

1:0

 

0:1

2:0

 

13

5

4

4

12 - 16

19

7.

Насаф

2:3

 

3:1

 

2:1

1:1

 

 

 

 

1:2

2:0

13

4

5

4

14 - 12

17

8.

Қўқон-1912

 

1:0

1:2

1:0

 

 

0:0

 

0:1

 

 

1:1

13

3

6

4

9 - 9

15

9.

Қизилқум

 

0:1

 

 

0:3

1:2

1:2

0:2

 

3:0

 

1:0

13

4

1

8

13 - 19

13

10.

Олмалиқ

 

1:2

 

1:2

1:0

 

0:0

0:0

 

 

0:0

 

13

3

4

6

11 - 16

13

11.

Сўғдиёна

0:1

1:2

 

3:2

 

 

 

1:1

1:3

 

 

0:0

13

3

3

7

10 - 19

12

12.

Нефтчи

 

0:1

0:1

 

1:4

0:0

0:0

 

 

1:3

0:2

 

13

0

5

8

4 - 19

5

Энг томошабоп ва энг зерикарли клублар

Суперлигада 13та тур ортда қолди. Мусобақанинг кейинги ўйинлари бошланишига эса икки ҳафтага яқин вақт бор. Футбол гол билан қизиқарли экани ҳеч кимга сир эмас. Шу пайтгача 78та ўйинда дарвозалар 166 марта ишғол қилинди.

«Бухоро» ва «Локомотив» клублари иштирокидаги ўйинларда 33та гол урилди. Бу энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди. Кейинги ўринда эса «Қизилқум» клуби бормоқда - 32та гол. «Қўқон-1912» клуби ўтказган 13та ўйинда мухлислар атиги 18та гол кўришди. «Нефтчи»да бу кўрсаткич 23тага тенг.

Қайси клублар иштирокидаги ўйинда нечта гол урилган:

«Қўқон-1912» - 18

«Нефтчи» - 23

«Навбаҳор» - 25

«Насаф» - 26

АГМК - 27

«Металлург» - 28

«Пахтакор» - 28

«Сўғдиёна» - 29

«Бунёдкор» - 30

«Қизилқум» - 32

«Бухоро» - 33

«Локомотив» - 33

Қизиқарли фактлар:

* Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)нинг голсиз серияси 12та ўйинга чўзилди ва 1037 дақиқадан сўнг узилди;

* Энг кўп гол урган футболчи - Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор», 7та);

* Ҳар бир голи ҳисоб очувчи бўлган футболчи (яққол пешқадам) - Тиаго Безерра («Пахтакор», 5та);

* Муросага келмаётган ягона жамоа - «Бухоро»;

* Суперлигада энг кўп мағлубият аламини татиб кўрган жамоалар - «Қизилқум», «Нефтчи» - 8;

* Энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар - «Қизилқум», «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» - 19тадан;

* Энг кам гол ўтказиб юборган жамоа - «Пахтакор» (7);

* Энг кўп пенальти тепган жамоа - «Пахтакор» (8);

* Энг кам гол урган жамоа - «Нефтчи» (4);

* Энг кўп гол урган жамоа - «Пахтакор» (21);

* Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа - «Қўқон-1912» (6);

* Ўз уйида мағлуб бўлмаган жамоалар: «Локомотив», «Навбаҳор» ва «Пахтакор»;

* «Нефтчи» Суперлигада ҳали-ҳамон ғалаба нималигини билмай келмоқда;

* Энг кўп ўйинларни бошқарган ҳакам - Равшан Эрматов (10);

* Энг кўп қизил карточка кўрсатган ҳакам - Акобирхўжа Шукуруллаев (3);

* Энг кўп пенальти белгилаган ҳакам - Владислав Цейтлин (5);

«Навбаҳор» кучлими ёки «Қизилқум»?

Олий лига Суперлигага айлантирилгандан сўнг мухлислар унинг янги қиёфасига гувоҳ бўлишди. Спорт принципларига киритилган энг муҳим ўзгартиришлардан бири жамоаларнинг ҳал қилувчи паллада иккита поғонага (ички лигаларга) ажратилиши масаласидир.

Айни пайтда 13та турдан сўнг жамоаларни шартли равишда икки поғонага бўлсак, «Навбаҳор» (умумий жадвалда 3-ўрин) ва «Қизилқум» (10-ўрин) бу ички лигаларда пешқадамлик қилишмоқда. Демак, юзага келган гуруҳлардаги вазиятга эътибор қаратсак.

Юқорига интилувчилар

«Олтин очко» қоидаси бўйича жамоаларни икки қисмга ажратсак, чемпионлик пойгасида ҳозирча «Навбаҳор» бошқалардан тетикроқ кўринаётганини кўришимиз мумкин. Илҳом Мўминжонов жамоаси ҳозирча марказий ўйинларда нисбатан яхшироқ таассурот қолдирган.

Шота Арвеладзе устозлик қилаётган «Пахтакор» ҳам темпни ошираётгани сезиляпти. Фақат жамоанинг ўйинларида ҳужумкорлик охиригача сақланиб қолмаяпти. Буни жамоанинг ўз кучини муҳим паллага асраётганлиги билан ҳам, ўйинлар орасидаги танаффуснинг камлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.

«Металлург» ҳамда «Локомотив»да эса очколар ҳозирча тенг. «Бухоро» гарчи олтиликда бораётган бўлса-да, Улуғбек Бақоев жамоаси етакчилардан фақатгина «Пахтакор»ни таслим қила олган, холос.

Ишонмассиз, «Бухоро» қуйидагилардан фақат «Насаф»га бир марта ютқазган, қолган 7 ўйинда зафар қучган. Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу олти жамоанинг ўзаро 18 ўйинида жами 40та гол урилган.

 

Клуб

1

2

3

4

5

6

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.

Навбаҳор

 

 

2:1

2:0

3:0

 

6

4

1

1

8 - 2

13

2.

Пахтакор

1:0

 

1:0

 

 

 

6

3

1

2

7 - 2

10

3.

Бунёдкор

 

1:0

 

1:2

3:1

3:1

6

3

0

3

9 - 7

9

4.

Локомотив

 

0:0

 

 

1:1

3:1

6

2

2

2

6 - 7

8

5.

Металлург

0:0

0:5

 

2:0

 

2:1

7

2

2

3

6 - 13

8

6.

Бухоро

0:1

1:0

 

 

 

 

5

1

0

4

4 - 9

3

Қуйи поғонадагилар

Жадвалнинг қуйи қисмида эса «Қизилқум»нинг ишлари жойида. Энг катта сенсация - «Сўғдиёна»нинг ҳолати ҳатто «Қўқон-1912»никидан ҳам яхшироқ бўлиб қолгани. Аммо унутмаслик керакки, айни пайт Жиззах клуби асосий рақобатчиларини ўз уйида мағлуб этолмаган.

«Металлург»нинг ўз майдонида амалдаги чемпион «Локо»ни таслим этгани унинг «Насаф» билан ўрин алмашишига олиб келди. «Аждарлар» ўтган тур якунларига кўра юқорида эдилар, бу турда эса пастга тушишди. Ҳали олдинда жамоани мураккаб ўйинлар кутмоқда. Рўзиқул Бердиев «Насаф»ни кучли олтиликда сақлаб қолиши шарт. Бундан бошқа натижа Қарши клуби мухлисларини қониқтирмайди.

АГМК ўз даражасидаги жамоалар билан уйда фақат 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекмоқда. Айнан шу сабаб бош мураббий Виктор Кумиковнинг ишига раҳбариятда саволлар пайдо бўлгандир. Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу олти жамоанинг ўзаро 18 ўйинида жами 29та гол урилган.

 

Клуб

1

2

3

4

5

6

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.

Қизилқум

 

1:2

 

0:2

3:0

1:0

6

4

0

2

9 - 5

12

2.

Насаф

 

 

1:2

 

 

2:0

6

2

3

1

5 - 3

9

3.

Сўғдиёна

1:3

 

 

1:1

 

0:0

6

2

3

1

6 - 5

9

4.

Қўқон-1912

0:1

0:0

 

 

 

1:1

6

1

4

1

4 - 3

7

5.

АГМК

 

0:0

0:0

0:0

 

 

5

1

3

1

3 - 4

6

6.

Нефтчи

 

0:0

0:2

 

1:3

 

7

0

3

4

2 - 9

3

Довудхон АКРАМОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz