Қайднома

Қидирув

«Шальке» «Реал» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

«Шальке» «Реал» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  05.06.2018 07:21
  0
  505
«Шальке» «Реал» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Германиянинг «Шальке» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Матео Ковачич борасида музокаралар олиб бормоқда.

24 ёшли футболчи мадридликлар сафида ўтказган уч йил давомида 9та соврин ютиб олди. Шулардан учтаси чемпионлар лигаси турнири эканлигини таъкидлаш жоиз. Шу билан бирга футболчи ўтган вақт давомида Ла Лигада бор йўғи 37 учрашувда майдонга тушди, холос.

Табиийки, Матео кўпроқ ўйин амалиётини хоҳламоқда. «Шальке» раҳбарияти уни жамоани тарк этадиган Леон Горецкага ўринбосар сифатида қарамоқда.

Шунингдек, Италиянинг деярли барча гранд жамоалари Ковачични ўз сафига қўшиб олиш истагида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz