Қайднома

Қидирув

Аниқ стратегия керак ёхуд миллий терма жамоамиз четда қолиб кетмасин...

Аниқ стратегия керак ёхуд миллий терма жамоамиз четда қолиб кетмасин...

  07.06.2018 09:57
  0
  997
Аниқ стратегия керак ёхуд миллий терма жамоамиз четда қолиб кетмасин...

Бугун ҳар соҳада ошкора гапириш имконияти берилмоқда. Бундан спорт матбуоти ҳам имкон доирасида фойдаланмоқда. Дейлик, журналистлар бу йил кўплаб масала ва муаммолар ҳақида очиқ-ойдин ёзишмоқда. Аммо назаримда, ЎФА ишига баҳо беришга келганда, яна ўша истиҳола ёки рўйхотирлик биринчи ўринга чиқмоқда, бунинг натижасида асосан мақтовга йўғрилган мақолаларни ўқияпмиз.

Ҳа, ЎФАнинг амалга ошираётган ишларию, футболимизни янги даражага олиб чиқиш йўлидаги ҳаракатлари таҳсинга сазовор. Аммо чуқурроқ ёндашсак, камчиликлар ҳам топилади (ўзи иш бор жойда камчилик бўлиши табиий ҳол).

Мисол учун, шахсан менга миллий жамоага муносабат унча ёқмаяпти. Менимча, бош жамоамиз ва олимпия термаси айро-айро йўлдан боргани маъқул. Чунки улар олдида алоҳида-алоҳида вазифалар бор. Ҳозир эса миллий жамоа негизида Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрилмоқда, назаримда.

Ваҳоланки, Осиё кубоги ҳам тобора яқинлашмоқда. Аввало, битта масалани аниқлаштириб олиш керак: терма жамоа таркиби буткул ёшартириладими ёки охирги ўртоқлик ўйинларида шунчаки, эксперимент қўлланилмоқда?

Кейин халқаро обрўни ҳам ўйлаш зарур. Ахир кучли рақибларга қарши ўйнайдиган вақтларни қанча кутдик?

Энди бунинг қадрига етмасак бўлмайди. Бордию, Осиё кубоги-2019да Одил Аҳмедов етакчилигидаги эски гвардия хизматидан воз кечишга қарор қилинган бўлса, унда бошқа гап...

Даврон САЛИМЖОНОВ, Учкўприк тумани.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz