Қайднома

Қидирув

Россия ЖЧга 100 фоиз тайёр, Эрон термаси ҳам...

Россия ЖЧга 100 фоиз тайёр, Эрон термаси ҳам...

  08.06.2018 10:23
  0
  483
Россия ЖЧга 100 фоиз тайёр, Эрон термаси ҳам...

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга 100 фоиз тайёр эканини айтди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилмоқда.

«Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишига ҳали бир ҳафта вақт бор. Шуни ишонч билан айта оламанки, Россия чемпионатни ўтказишга 100 фоиз тайёр. Бутун дунё меҳмонларни кутиб олишга қандай тайёргарлик кўрилганини кузатиб турибди. Ҳаммаси жуда яхши ташкил қилинган. Бизни унутилмас таассуротлар кутиб турибди», — деган Жанни Инфантино.

ФИФА президентининг айтишича, чемпионат мобайнида бирор кўнгилсиз воқеанинг содир бўлишига қарши жиддий чоралар кўрилган. Ҳакам ўйинни тўхтатиши мумкин, мониторинг тизими ишлаб чиқилди, қоидабузарликка санкция бор. Қоидабузарлик содир этилганда нималар қилиш кераклиги ҳақида ҳаммаси огоҳлантирилган.

Чемпионатнинг илк учрашувини мезбонлар Москва шаҳридаги «Лужники» стадионида Саудия Арабистони футболчиларига қарши ўтказади. Чемпионат Россиянинг 11 та шаҳрида шу йил 15 июлга қадар давом этади.  
***

Россия майдонларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланишига ҳам бир ҳафтадан оз вақт қолди.

Иштирокчи терма жамоалар ичида Россияга биринчи бўлиб учиб келган Эрон терма жамоаси Россиядаги ўзининг илк машғулотини ўтказди.

Фото: «РИА»Фото: «РИА»

Эслатиб ўтамиз, Карлуш Кейруш бошқарувидаги Эрон терма жамоаси «В» гуруҳида Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz