Қайднома

Қидирув

«Лестер Сити» футболчиси «Ман Сити»га ўтишга яқин

«Лестер Сити» футболчиси «Ман Сити»га ўтишга яқин

  10.06.2018 10:08
  0
  419
«Лестер Сити» футболчиси «Ман Сити»га ўтишга яқин

«Лестер» ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез катта эҳтимол билан фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради.

27 ёшли жазоирлик футболчи 75 миллион фунт эвазига "шаҳарликлар" сафига ўтишга яқин турибди. «Ман Сити» агентлар билан хизмат ҳақини келишиб олса бўлгани.

Ўз навбатида «Лестер» клуби «Ман Сити» билан ярим ҳимоячи Патрик Робертснинг трансферини муҳокама қилмоқда. Ушбу футболчи сўнгги 3 мавсумни ижара асосида «Селтик» сафида ўтказганди. Унинг трансфери Маҳрезникига қўшилмайди — алоҳида трансфер шартномаси тузилади.

Бундан ташқари, «Манчестер Сити» «Наполи» ярим ҳимоячиси Жоржиньо учун 40 млн фунт таклиф қилди. Неаполликлар эса 60 миллион фунт талаб қилишмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz