Қайднома

Қидирув

Александр Гейнрих ҳам мураббийликни бошлади

Александр Гейнрих ҳам мураббийликни бошлади

  10.06.2018 10:25
  0
  634
Александр Гейнрих ҳам мураббийликни бошлади

Қозоғистоннинг «Ақтўбе» клуби Ўзбекистон терма жамоасининг 33 ёшли собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрихни жамоага бошлиқ этиб тайинлади. Бу ҳақда «KazFootball.kz» хабар берди.

Фото: «Ақтўбе» матбуот хизмати

Жорий йил фаолиятига якун ясаган Александр Гейнрих шу вақтга қадар клубда селекционер-мураббий бўлиб ишлаб келаётганди. Энди у юқори лавозимга тайинланди.

Маълумот учун Гейнрих футболчилик фаолиятини 2001 йили «Дўстлик» жамоасида бошлаган. Кейинчалик эса Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Локомотив», Москванинг ЦСКА ҳамда «Торпедо», Жанубий Кореянинг «Сувон СБ», БААнинг «Эмирейтс», Қозоғистониннг «Ақтўбе» ва «Ордабаси» клубларида фаолият олиб борган.

Ҳужумчи Қозоғистон чемпионатида 110 та учрашувда қатнашиб, 28 та гол уришга эришган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 97 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол уришга муваффақ бўлган.

Айтганча, олдинроқ ёзганимиздек Россия кубогининг амалдаги соҳиби "Тосно" тугатилди. Бу ҳақда жамоа ҳамкори “FortGroup” вакили Максим Левченко хабар бермоқда.

"Тосно"нинг қисқа ва ёрқин тарихи мантиқий якунига етди. 5 йил олдин биз ушбу лойиҳани яратаётганди, узоқ йиллик режаларни ўйлагандик. Мансабдор шахслар клуб очишга қаттиқ қизиқишганди. Кейинчалик барча бизнесменлар ишни ташлаб ва масъулиятни “FortGroup”ни елкасига илиб қўйишди. "Тосно" тезда яхши жамоага айланди. Премьер-лигага кўтарилиб олди. Илк мавсумидаёқ Россия кубогини ютди. Ҳаёт давом этади, бироқ "Тосно"сиз. Бу аниқ! Аммо бир умр 2018 йилда Россия кубоги эгаси бўлиб "Тосно" жамоаси қолади", - деди бизнесмен.

"Тосно" клубида ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ҳам фаолият олиб бораётганди. Вагиз энди катта эҳтимол билан фаолиятини "Урал" жамоасида давом эттиради.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz