Қайднома

Қидирув

Йоахим Лёв: «Кўп жамоалар ЖЧ-2014 вақтидагига нисбатан анча кучайишган»

Йоахим Лёв: «Кўп жамоалар ЖЧ-2014 вақтидагига нисбатан анча кучайишган»

  12.06.2018 12:49
  0
  440
Йоахим Лёв: «Кўп жамоалар ЖЧ-2014 вақтидагига нисбатан анча кучайишган»

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв миллий жамоасининг ЖЧ-2018даги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

«2014 йилги мусобақа билан таққослаганда бошқа жамоалар кучайишган. Франция, Испания, Бразилия ва Аргентина анча кучли таркибга эга бўлган. Агар сиз жаҳон чемпиони, конфедерация кубоги соҳиби ва 3-4 йил ичида кучлилар қаторида бўлсангиз, рақиблар сизга бошқача назар билан қарайди. Ҳар бир жамао чемпионни мағлуб қилишга интилади.

Совринни қўлга киритиш учун барчаси мос келиши лозим. Жамолар куч бўйича бир-бирига жуда яқин, шунинг учун ҳам кўп жиҳатлар муҳим аҳамият касб этади. Омад ва жароҳатлардан фориғлик керак бўлади. Кичик нарсалар ҳам муҳим бўлади.

Юқори савиядаги ўйинни илк дақиқалардан бошлаб ҳар бир ўйинда кўрсатиш лозим. Шиддат ва тўлиқ диққатни жамлаш керак, ожизликка йўл қўймаслик шарт. Акс ҳолда плей-офф босқичидаёқ тезда уйга қайтиб кетиш мумкин», - дейди Лев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz