Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонлик комиссар ЖЧ-2018дан ўрин олган Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди

Ўзбекистонлик комиссар ЖЧ-2018дан ўрин олган Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди

  14.06.2018 10:46
  0
  622
Ўзбекистонлик комиссар  ЖЧ-2018дан ўрин олган Коста Рика – Сербия ўйинига тайинланди

Шу йилнинг 14 июнь куни Россия федерациясида Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.

Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тақсимотни олди. У ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида ишлайдиган бўлди. Учрашув  17 июнь куни Тошкент вақти билан соат  17:00да бошланади.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz