Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду «Реал»нинг навбатдаги таклифини ҳам рад этди

Криштиану Роналду «Реал»нинг навбатдаги таклифини ҳам рад этди

  14.06.2018 21:48
  0
  304
Криштиану Роналду «Реал»нинг навбатдаги таклифини ҳам рад этди

«Реал» етакчиси Криштиану Роналду Мадриддан кетишга астойдил бел боғлаган кўринади. У клубнинг навбатдаги таклифини ҳам рад этди.

Маълумотларга кўра, «Реал» португалиялик футболчига йилига 25 миллион евро маош ва 7 миллион евролик бонус (агар «Реал» мусобақаларда ғолиб бўлса ва Роналду шахсий совринларни қўлга киритса) таклиф қилган. Бироқ Криштиану бу таклифга рози бўлмаган.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Роналду Неймар ва Месси билан бир хил маош олмоқчи. «Қироллик клуби» эса португалияликнинг бу хоҳишини қаноатлантирмоқчи эмас.

Шу боис Роналду ўзини клубга керак эмасдек ҳис қилмоқда ва жамоадан кетишни энг маъқул йўл деб ҳисоблаяпти.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

Чемпионлар давраси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz