Қайднома

Қидирув

Бобир Абдухолиқов: «Илгари мухлислар асосан пойтахт жамоалари ўйинини ТВда томоша қилишар эди»

Бобир Абдухолиқов: «Илгари мухлислар асосан пойтахт жамоалари ўйинини ТВда томоша қилишар эди»

  14.06.2018 16:15
  0
  111
Бобир Абдухолиқов: «Илгари мухлислар асосан пойтахт жамоалари ўйинини ТВда томоша қилишар эди»

PEPSI Суперлигаси секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Қувонарли жиҳати шундан иборатки, Суперлига доирасида ўтаётган учрашувларга мухлис-у мутахассисларнинг эътибори яхши тарафга ўзгариб бормоқда.

Буни стадионларга ишқибозларнинг ташрифи ортаётгани,мутахассисларнинг чемпионат ташкилий масалалари,ўйинларнинг шиддати хусусида ижобий фикрлар билдираётганида ҳам кўриш мумкин.

ПФЛ матбуот хизмати билан суҳбатда Қаршининг "Насаф" жамоаси аъзоси Бобир Абдухолиқов Суперлиганинг илк мавсуми унда қандай таассурот қолдираётгани ҳақида сўзлаб берди.

- Ўтган йилдан эътиборан футболимизда янги давр бошланди. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- ЎФА томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо бераман. Ўйлайманки, бу ҳали бошланиши. Футболимизда келгусида ҳам катта ўзгаришлар рўй беришини шахсан кутаяпман.

Катта ўзгаришларни бирдан йўлга қўйиш бу – оғир иш ва вақт талаб этади. Бу борада ҳамма футболга оид мутасаддилар бир ёқадан бош чиқариши талаб этилади. Аввало футбол тоза бўлиши керак.

- Чемпионат номи ва ўтказилиш тартиби буткул ўзгарди. Бу борада нима дея оласиз?

- Албатта чемпионатимиз номи Суперлигага ўзгаргани яхши. Бу шуни англатадики, чемпионатимиз номига яраша мақомга келиши керак. Бу борада ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп.

Аммо буни уддаласа бўлади. Яъни раҳбарларимиз бу борадаги талабларини бўшаштирмасалар мақсадга эришилади, деб ўйлайман.

- PEPSI Суперлигасининг илк мавсуми сизда қандай таассурот қолдирмоқда?

- Бу чемпионатимиз ўтган йилгига қараганда қизиқарли ўтаяпти деб, айта оламан. Бунга кўп мисоллар келтиришим мумкин.

Масалан, футбол учрашувларини ташкил этиш ОФК талаблари даражасида бўлаяпти. Чемпионат иштирокчиларига қўйилган талаблар ҳам кўпайди. Бу ишларни яна давом эттирсак, кўп нарсага эришамиз.

- Стадионларга мухлислар ташрифи ортаётгани сизни футболчи сифатида қувонтиряптими? Ишқибоз билан тўлган стадионда тўп суриш ўзгача завқ берса керак...

- Жорий чемпионатда мухлисларнинг стадионларга қайтиши кузатила бошланди. Мухлислар учун стадионларда яратилаётган шароитлар ҳам анча яхшиланмоқда. Ҳар бир учрашув имкон қадар ТВда трансляция қилинаяпти.

Авваллари мухлислар кўпинча пойтахт жамоалари ўйинини ТВда томоша қилишар эди. Агар стадионга қанча кўп мухлис ташриф буюрса, бу футболчиларга ҳам завқ беради. Уларнинг ўйинга бўлган маъсулияти ортади. Яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишади.

Менимча, бу борада ҳам қиладиган ишлар ҳали кўп. Тўғри, бизнинг футбол ҳали Европа даражасига етмаган. Аммо қилиб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Ҳаракатдан тўхтамасак, буни ҳам иложи бор. Шу жойда бир таклифимни айтиб ўтмоқчиман.

Мухлисларни футболга янада қизиқтириш бўйича ОАВларининг ҳам ўз ўрни ва роли бор. Ҳурматли журналистларимиз, футбол ишқибозларини кўпроқ қизиқтиришда жонбозлик кўрсаталар яхши бўларди. Бўш пайтларим интернет нашрларини ўқиб бораман.

Афсуски ҳақиқий, жонкуяр мухлислар ҳаёти ҳақида материаллар кам. Агар шундай мухлислар фаолияти ОАВларида кенг ёритилса, бу ҳам олиб бораётган ислоҳатларимизга ижобий таъсирини кўрсатган бўларди.

Аммо чепмпионатда иштирок этаётган биз каби футболчиларнинг маъсулияти ҳамманикидан кўп. Биз футболчилар, ишқибозларга ёқадиган ўйин кўрсатишимиз кўпроқ талаб этилади. Бунинг учун ўз устимизда тинмасдан ишлашимиз керак.

Маълумот учун: Бобир Абдухолиқов бу йилги чемпионатда ўтказилган 14 учрашувнинг 11тасида майдонга тушди ва 888 дақиқа ҳаракат қилди. 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган футболчи 2 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.

“Насаф” ФК матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz