Қайднома

Қидирув

Зоҳир Пиримов ва Содиллоев «Навбаҳор»ни тарк этишди

Зоҳир Пиримов ва Содиллоев «Навбаҳор»ни тарк этишди

  14.06.2018 15:34
  0
  470
Зоҳир Пиримов ва Содиллоев «Навбаҳор»ни тарк этишди

Севимли жамоамизнинг ярим ҳимоячилари – Зоҳир Пиримов ва Беҳруз Содиллоев   “Навбаҳор”ни тарк этишди. 27 ёшли тажрибали Пиримов Pepsi Суперлигада “лочинлар” шарафини 12та ўйинда ҳимоя қилиб, майдонда 503 дақиқа ҳаракатланди ва 1та голга муаллифлик қилди.

У ўз голини 6-тур доирасидаги Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувда уриб, ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Афсуски, ўша баҳсда вакилларимз 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Зоҳир Пиримов 12та учрашувдан олтитасини бошланғич таркибда бошлаган бўлса, яна 6та учрашувда захирадан майдонга туширилганди.

22 ёшли Беҳруз Содиллаев эса жорий мавсумда “Навбаҳор” таркибида 3та ўйинда захирадан майдонга тушиб, 35 дақиқа тўп сурди.

Шунингдек, Содиллаев  “Навбаҳор”нинг Шуҳрат Қорабоев қўл остидаги  ёшлар жамоаси таркибида ҳам 4та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол муаллифига айланди.

Зоҳир Пиримов ва Беҳруз Содиллаевга жамоамиздаги фаолиятлари учун “Навбаҳор” ПФК  раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ва ходимлари ўз миннатдорчиликларини билдиришади ва уларнинг кейинги фаолиятларга омад тилашади.  

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz