Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Россия Саудия Арабистонини янчиб ташлади

ЖЧ-2018: Россия Саудия Арабистонини янчиб ташлади

  14.06.2018 22:16
  0
  603
ЖЧ-2018: Россия Саудия Арабистонини янчиб ташлади

Россия майдонларида старт олган Жаҳон чемпионати 2018 турнирининг дастлабки, очилиш баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбон – Россия терма жамоаси Осиё вакиллари – Саудия Арабистони термасига қарши баҳс олиб борди.

Ўйин ўртача темпда бошланди. Тўпни ўз назорати остида ушлаган мезбонлар кўпроқ ҳужумларга ўтишди ва 12-дақиқада Александр Головиннинг пасидан сўнг Юрий Газинский боши билан зарба йўллаб ҳисобни очди.

Мазкур голдан кейин ҳам руслар ўйинни ўз назорати остида ушлаб туришди ва 43 дақиқага келиб, қарши ҳужумга қочиб кетган Головин ажойиб тезлик намойиш қилиб тўпни Зобнинга етказди Роман эса ўзидлан ҳам қулайроқ вазиятдаги Денис Черишевни топди ва Денис орадаги фарқни иккитага етказди.

Иккинчи бўлимни осиёликлар нисбатан ишончлироқ тарзда бошлашди ва бир қатор вазиятлар яратишди, аммо гол уриш яна мезбонларга набис этди. Аниқроғи 71 дақиқада бироз аввал захирадан сафга қўшилган Артем Дзюба тўпга биринчи тегинишининг ўзида ҳисобни йириклаштирди.

90-дақиқада Денис Черишев супер голи билан дублини расмийлаштирди. Орадан уч дақиқа ўтиб, ўйин қаҳрамони Александр Головин жарима зарбаси ишлади ва зарбани ўзи аъло даражада ижро этиб, ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди.

ЖЧ-2018.

«А» ГУРУҲИ. 1-ТУР

РОССИЯ – САУДОВСКАЯ АРАВИЯ 5:0 (2:0)

14 июнь, «Лужники»

Голлар: 1:0 – 12 Газинский, 2:0 – 43 Черышев, 3:0 – 71 Дзюба, 4:0 – 90 Черышев, 5:0 – 90 Головин.

Россия: Акинфеев, Игнашевич, Кутепов, Фернандес, Жирков, Головин, Газинский, Самедов (Кузяев, 64), Зобнин, Дзагоев (Черышев, 24), Смолов (Дзюба, 70).

Саудовская Аравия: Ал-Маюф, Хаусауи, Ал-Шахрани, Ал-Брейк, Хаусауи, Ал-Жассим, Отайф (Ал-Муваллад, 64), Ал-Шехри (Бахебри, 74), Ал-Досари, Ал-Фараж, Ал-Сахлауи (Ассери, 85).

Огоҳлантиришлар: Головин (88), Ал-Жассим (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz