Қайднома

Қидирув

Антонио Пицци: «Мағлубият заиф томонларимизни кўрсатиб берди»

Антонио Пицци: «Мағлубият заиф томонларимизни кўрсатиб берди»

  15.06.2018 08:56
  0
  453
Антонио Пицци: «Мағлубият заиф томонларимизни кўрсатиб берди»

Саудия Арабистони бош мураббийи Хуан Антонио Пицци ЖЧ-2018 очилиш ўйинида Россия термасидан қабул қилинган йирик мағлубият (0:5) ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Албатта, мен рақибни ўрганиб чиққан эдим. Жамоани қабул қилиб олганимдан бошлаб Россия, Миср, Уругвай терма жамоаларини ўргандик. Биз уларни жуда ҳам яхши биламиз ва ўйин услуби ҳақида ҳам яхшигина хабардор эдик.

Йўқ мени Россия термаси бугун ҳайрон қолдирди дея олмайман. Лекин бундай йирик ҳисоб биринчи навбатда ўзимизнинг заиф томонларимизни очиб берди.

Россияликлар олдинги 6та ўйин каби ўйин намойиш этди: тўпни йўқотди, баланд пас орқали ўйнашга интилди.

Шундай экан уларнинг кучли жиҳатларидан хабардор эдик. Биринчи ўтказиб юборилган гол бизни шошириб қўйди. Бироқ Россиянинг ўйини катта сюрприз бўлди дея олмайман.

Бугунги ўйин намойиш учун бўлмади. Биз режа қилгандай ўйин бўлмади ҳолос. Ушбу ўйин қайси нарсаларни яхшилаш керак ва шарт эканлигини кўрсатиб берди.

Айни пайтда эса тикланиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш лозим», - дейди Пицци.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz