Қайднома

Қидирув

Фернандо Йерро: «Вазиятни ўзгартириш шунчаки, иложсиз»

Фернандо Йерро: «Вазиятни ўзгартириш шунчаки, иложсиз»

  15.06.2018 19:11
  0
  449
Фернандо Йерро: «Вазиятни ўзгартириш шунчаки, иложсиз»

Испания терма жамоаси бош мураббийи Фернандо Йерро ЖЧ-2018 мусобақаси 1-туридан ўрин олган Португалияга қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бирор нарсани ўзгартириш учун бизда вақт йўқ эди, аммо нима қилиш кераклигини яхши биламиз. Аниқ ғоя ва аниқ чизгилар керак. Вазиятни ўзгартириш эса шунчаки иложсиз.

Тезликда кўплаб ишлар амалга оширилди. Биз рақибни ҳурмат қиламиз, у катта тажрибага эга жамоа, у Европа чемпиони. Аммо кучли ишонч эвазига йигитлар бу ўйинни ўз фойдаларига ҳал қила оладилар. Биз етарлича тайёрландик ва ўзимизга ишонамиз.

Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо йигитларнинг ишончига ва қилинган меҳнатга тўлиғича ишонамиз», – дейди Йерро.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz