Қайднома

Қидирув

Фернанду Сантуш: «Испанияга қарши баҳс классик ўйин бўлади»

Фернанду Сантуш: «Испанияга қарши баҳс классик ўйин бўлади»

  15.06.2018 20:03
  0
  518
Фернанду Сантуш: «Испанияга қарши баҳс классик ўйин бўлади»

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ЖЧ-2018 мусобақаси 1-туридан ўрин олган Испанияга қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу классик ўйин бўлади, бизнинг умумий жиҳатларимиз кўп, биз чегарадош қўшнилармиз. Қўшнилар эса ҳар доим бир-бирини яхши билади ва бу «жаҳон классикаси» бўлади. Мақсад бизда ҳам, уларда ҳам битта – ғалаба.

Испания термаси – ажойиб жамоа, жуда салоҳиятли. Улар билан олдин ҳам ўйнаганмиз. Биз ҳар доим Испаниянинг кучли томонлари ва заиф нуқталарини ўрганиб чиқамиз. Биз жисмоний ва руҳий томондан тайёрмиз.

Тарихни қайта ёзолмаймиз, ҳозирги пайт ҳақида ўйлашимиз керак. Уларни анчадан буён мағлуб қилолмаймиз ва бу анъанага чек қўймоқчимиз. Бизга қарши кучли рақиб ўйнайди. Умид қиламанки, улар ҳам чемпионатни яхши ўтказишади», – дейди Сантуш.

Сўнгги бор Португалия термаси Евро-2004 мусобақасида Испанияни мағлуб этганди (1:0).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz