Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Уругвай ягона гол эвазига Мисрни таслим этди

ЖЧ-2018: Уругвай ягона гол эвазига Мисрни таслим этди

  15.06.2018 19:34
  0
  568
ЖЧ-2018: Уругвай ягона гол эвазига Мисрни таслим этди

ЖЧ-2018 мусобақаси "А" гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Миср ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.  «Екатеринбург-Арена»да бўлиб ўтган ўйинда Уругвай терма жамоаси ғабалани қўлга киритди.

Ўйин уругвайликларнинг кичик устунлигида ўтди ва уларда бир қатор қулай имкониятлар содир бўлди. Ўз навбатида Миср ҳам бир нечта хавфли ҳужум ташкил қилди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Хосе Мария Хименес бурчакдан узатиб берилган тўпни мисрликлар дарвозасига йўллади ва баҳс тақдирини ҳал қилган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Россия ва Уругвай жамоалари гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлларига олдилар. Кейинги турда Миср русларга қарши майдонга тушса, Уругвай термаси Саудия Арабистони билан кус синашади.

ЖЧ-2018

А-ГУРУҲИ. 1-ТУР

МИСР – УРУГВАЙ 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 90 Хименес.

Миср: Муҳаммад Эш-Шенави, Аҳмад Фатҳи, Омар Габр, Аҳмад Ҳегази, Муҳаммад Абдул-Шафий, Муҳаммад Эн-Ненни, Торек Ҳамид, Амр Варда (Собҳи, 82), Абдалла Саид, Маҳмуд Трезеге, Марвон Муҳсин (Қахрабо, 63).

Уругвай: Фернандо Муслера, Гильермо Варела, Диего Годин, Хосе Хименес, Мартин Касерес, Наитан Нандес (Санчес, 58), Родриго Бентанкур, Матиас Весино (Торрейра, 87), Жорджиан де Арраскаэта (Родригес, 59), Луис Суарес, Эдинсон Кавани.

Огоҳлантиришлар: Морси (90), Ҳегази (90).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz