Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Эрон мундиални ғалаба билан бошлади

ЖЧ-2018: Эрон мундиални ғалаба билан бошлади

  15.06.2018 22:02
  0
  533
ЖЧ-2018: Эрон мундиални ғалаба билан бошлади

ЖЧ-2018 1-тури доирасидаги «В» гуруҳидан ўрин олган Марокаш ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Ўртача тепмда кечган учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Жамоалар деярли тенгма-тенг ўйин кўрсатишди ва галма-галдан ҳужумлар кўрсатиб яхшигина вазиятлар яратишди, аммо биринчи бўлимда гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади.

Иккинчи бўлимда эса Эрон футболчилари асосан қаршиҳужумларга эътибор қаратган ҳолда ўйин кўрсатди. Марокашликлар ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб тургандек эди, бироқ якунда бундай бўлмади. «Айёр» Кейрушнинг тактикаси 90+5-дақиқа ўз фойдасини берди. Аниқроғи, жаримадан етказиб берилган тўпни қайтариб юборишга интилган Азиз Бухаддуз ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шундай қилиб, қитъадошларимиз мундиални ғалаба билан бошлашди.

ЖЧ-2018. «В» ГУРУҲИ

МАРОККО – ИРАН 0:1 (0:0)

15 июнь, «Крестовский»

Гол: 90+5, Бухаддуз (автогол).

Марокаш: Мохамеди, Эль-Ахмади, Бенатия, Хакими, Бельханда, Зиеш, Харит (да Кошта, 82), Буссуфа, Амрабат (Амрабат, 76), Саисс, Эль-Кааби (Бухаддуз, 77).

Эрон: Бейранванд, Пуралиганджи, Чешми, Резаян, Шоджаеи (Тареми, 68), Хаджсафи, Амири, Эбрахими (Хоссейни, 80), Джаханбахш (Годдос, 85), Азмун, Ансарифард.

Огоҳлантиришлар: Шоджаеи (10), Эль-Ахмади (34), Джаханбахш (47).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz