Қайднома

Қидирув

Седрик Соареш: «Португалия Испанияга қарши ғалаба учун ўйнаганди»

Седрик Соареш: «Португалия Испанияга қарши ғалаба учун ўйнаганди»

  16.06.2018 12:12
  0
  403
Седрик Соареш: «Португалия Испанияга қарши ғалаба учун ўйнаганди»

Англиянинг «Саутгемптон» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Седрик Соареш Испанияга қарши дурангдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, натижадан мамнунмиз. Чунки учрашув охирида ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолдик.

Ғалаба учун майдонга тушгандик, афсуски, уч очко олиш насиб қилмади. Охиригача курашдик ва бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишимиз мумкинлигини исботладик.

Испанларнинг биринчи голи? Пепе фол бўлганини айтди, аммо ўзим ҳали такроран кўрмадим. Албатта, дарвозамиз ишғол қилингани кўнгилни хира қилди. Бироқ ўйлайманки, футболчиларимизнинг ўйинга муносабати ажойиб бўлди» - дейди Седрик.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz