Қайднома

Қидирув

«Андижон» – «Сурхон» учрашувига чипталар сотувга чиқди

«Андижон» – «Сурхон» учрашувига чипталар сотувга чиқди

  16.06.2018 11:49
  0
  402
«Андижон» – «Сурхон» учрашувига чипталар сотувга чиқди

Маълумки, эртага 17 июнь куни ПРО-Лиганинг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шубҳасиз турнинг марказий учрашуви Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида кечади. Унда маҳаллий “Андижон” жамоаси Термизнинг “Сурхон” клубини қабул қилади. Суперлигага чиқиш учун кураш олиб бораётган ушбу икки жамоанинг тўқнашувини бемалол 6 очкога тенглаштириш мумкин. Чунки эртанги баҳс жамоаларнинг кейинги имкониятларига қайсидир маънода ойдинлик киритиб беради.  

Мухлислар интизорлик билан кутаётган мазкур “Андижон” – “Сурхон” учрашувига кириш хуқуқини берувчи чипталар савдо кассаларида сотилаётганини маълум қиламиз. Ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида чипталар нархи бир хилда -3000 сўм қилиб белгиланган. 

Шундай экан, қизиқарли ва муросасиз тарзда кечиши кутилаётган ўйинга ишқибозларни таклиф этамиз. Эслатиб ўтамиз, учрашув кеч соат 19:00да бошланади. 

 

"Андижон" матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz