Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Франция қийинчилик билан Австралияни таслим этди

ЖЧ-2018: Франция қийинчилик билан Австралияни таслим этди

  16.06.2018 16:58
  0
  465
ЖЧ-2018: Франция қийинчилик билан Австралияни таслим этди

ЖЧ-2018 «С» гуруҳидан ўрин олган илк баҳс – Франция ҳамда Австралия ўртасидаги учрашув бошланишига ўз поёнига етди.

Баҳснинг биринчи бўлими европаликларнинг кичик устунлигида ўтгандек бўлдию, аммо асосий эътиборни мудофаага қаратган Австралия ҳам қарши ҳужумларда яхшигина имкониятларга эга бўлди. Бироқ ҳисобни очиш биринчи 45 дақиқаликда ҳеч бир жамоага насиб этмади.

Иккинчи бўлим ҳам деярли тенгма-тенг курашлар остида бошланди. Табиийки, францияликларда ҳужумлар сони бироз кўпроқ бўлди ва 58-дақиқада ҳакам уларнинг фойдасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Гризманн ҳисобни очди.

Аммо европаликларнинг хурсандчилиги кўпга чўзилмади. Аниқроғи, 62-дақиқада Австралия ҳам пенальти ишлаб олди ва жамоа сардори Миле Единак ҳисобни тенглаштирди.

Шундай бўлсада, мазкур ҳисобни ўйин охиригача ушлаб туришни осиёликлар уддалай олишмади.

81-дақиқада Франциянинг ажойиб комбинациясини Погба гол билан якунлади.

ЖЧ-2018

«С» ГУРУҲИ

ФРАНЦИЯ – АВСТРАЛИЯ 2:1 (0:0)

16 июнь, «Казань-Арена»

Голлар: 1:0 – 58, пенальти Гризманн, 1:1 – 62, пенальти Единак, 2:1 – 80 Погба.

Франция: Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Толиссо (Матюиди, 78), Канте, Погба, Дембеле (Фекир, 70), Гризманн (Жиру, 70), Мбаппе.

Австралия: Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 72), Круз (Арзани, 84), Нэббаут (Юрич, 64).

Огоҳлантиришлар: Лекки (13), Рисдон (57), Толиссо (76), Бехич (87).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz