Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Аргентина мундиални дуранг билан бошлади

ЖЧ-2018: Аргентина мундиални дуранг билан бошлади

  16.06.2018 20:10
  0
  451
ЖЧ-2018: Аргентина мундиални дуранг билан бошлади

ЖЧ-2018 «D» гуруҳидан ўрин олган илк баҳс – Аргентина ҳамда Исландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Қизиқарли руҳда кечган баҳс кутилмаганда 1:1 ҳисобида ўз поёнига етди. 19-дақиқада Серхио Агуэро ҳисобни очган бўлса, 23-дақиқада Финнбогасон ҳисобни тенглаштирди.

Аргентиналиклар ўйиннинг катта қисми, айниқса, иккинчи бўлимда сезиларли устунликка эга бўлиб, кетма-кет ҳужумлар уюштирган бўлсада, гол уриш насиб қилмади. Шунингдек, 64-дақиқада Лионель Месси пенальтидан фойдалана олмаганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Умуман, «Барселона» ҳужумчисини рақиб ҳимоячилари ўйин давомида алоҳида қўриқлаб, зарарсизлантиришни уддалашди.

ЖЧ-2018

«D» ГУРУҲИ

АРГЕНТИНА – ИСЛАНДИЯ 1:1 (1:1)

16 июнь, «Открытие Арена»

Голлар: 1:0 – 19 Агуэро, 1:1 – 23 Финнбогасон.

Аргентина: Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.

Исландия: Халльдоурссон, Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Хадльвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz