Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018. Дания кичик ҳисобда Перуни мағлуб этди

ЖЧ-2018. Дания кичик ҳисобда Перуни мағлуб этди

  16.06.2018 23:12
  0
  379
ЖЧ-2018. Дания кичик ҳисобда Перуни мағлуб этди

С гуруҳида Перу ва Дания терма жамоалари беллашди. Мухлислар ҳужумкор ва қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйинда жанубий америклар бироз ташаббусга эга бўлиб, кўпроқ вазиятларни яратдилар. 

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида бош ҳакам такрорий видеолавҳани томоша қилганидан сўнг, Дания дарвозасига пенальти белгилади. Аммо Куэва уни аниқ амалга оширолмади. 

Иккинчи бўлимда ҳам Перу устунлиги сезилиб турди. Бироқ, Дания қарши ҳужумларнинг биридан унумли фойдаланиб қолди. 59-дақиқада Поульсен дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Перуликлар ўйин охирига қадар ҳисобни тенглаштириш учун бир неча вазиятларга эга бўлишди, аммо Дания ғалабани сақлаб қолди. 

ЖЧ-2018, С гуруҳи
Перу – Дания 0:1 
16 июнь, Саранск, «Мордовия Арена» 
Гол: 0:1 – 59 Поульсен. 
Перу – Гальесе, Родригес, Трауко, Адвинкула, Рамос, Флорес (Герреро, 62), Тапия (Акино, 87), Каррильо, Куэва, Фарфан (Руидиас, 85), Йотун.
Дания – Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен (Йоргенсен, 81), Квист (Шоне, 36), Дилэйни, Эриксен, Систо (Брэйтуэйт, 67), Йоргенсен, Поульсен.
Огоҳлантиришлар: Тапия (38), Дилэйни (86).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz