Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Сербия ягона гол эвазига Коста-Рикани мағлуб этди

ЖЧ-2018: Сербия ягона гол эвазига Коста-Рикани мағлуб этди

  17.06.2018 19:14
  0
  402
ЖЧ-2018: Сербия ягона гол эвазига Коста-Рикани мағлуб этди

ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Коста-Рика ҳамда Сербия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. «Самара-Арена»да бўлиб ўтган ўйинда Европа вакиллари кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Сербларнинг ҳужумлари нисбатан хавфлироқ бўлди. Иккинчи бўлим ҳам Сербиянинг ҳужумлари билан бошланди.

56-дақиқада Александр Коларов жарима зарбасини қойилмақом амалга оширган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Коста-Рика босимни оширди, бироқ марказий америкаликлар рақиб дарвозасини ишғол қила олмадилар.

Шу тариқа, Сербия илк турни ғалаба билан бошлади. Гуруҳнинг иккинчи баҳси Бразилия ва Швейцария терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018.

«Е» ГУРУҲИ. 1-ТУР.

КОСТА-РИКА – СЕРБИЯ 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 56 Коларов.

Коста-Рика: Навас, Гонсалес, Дуарте, Кальво, Акоста, Венегас (Боланьос, 60), Борхес, Руис, Гусман (Колиндрес, 73), Гамбоа, Уренья (Кэмпбелл, 67).

Сербия: Стойкович, Миленкович, Коларов, Иванович, Тошич, Милинкович-Савич, Матич, Тадич (Рукавина, 83), Миливоевич, Ляйич (Костич, 70), Митрович (Прийович, 90).

Огоҳлантиришлар: Кальво (22), Гусман (56), Иванович (59).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz