Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018. Мексика амалдаги Жаҳон чемпионини мағлуб этди

ЖЧ-2018. Мексика амалдаги Жаҳон чемпионини мағлуб этди

  17.06.2018 22:07
  0
  424
ЖЧ-2018. Мексика амалдаги Жаҳон чемпионини мағлуб этди

ЖЧ-2018 «F» гуруҳидан ўрин олган илк баҳс – Германия ҳамда Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Учрашув кутилмаган ҳолда шимолий америкаликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин кутилганидек Германиянинг устунлиги билан бошланди. Мексикаликлар эса имкон бўлиши ҳамоно олдинга ташланиб, рақибни жазолашга интилди. Бир-неча муваффақиятсиз урунишдан сўнг ваниҳоят, 35-дақиқада ана шундай қарши ҳужумлардан бири гол билан якунланди.

Чичарито ва Лозано тезкорлик билан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва Ирвин кучли зарбаси билан Нойернинг пастки яқин бурчагини нишонга олди.

Иккинчи бўлимда европаликлар ҳар қанча уринишмасин вазиятни ўнглашни уддалай олишмади.

ЖЧ-2018. 1-ТУР

«F» ГУРУҲИ

ГЕРМАНИЯ – МЕКСИКА – 1:0 (1:0)

Гол: 0:1 – 35 Лосано.

Германия: Нойер, Боатенг, Платтенхардт (Гомес, 79), Киммих, Хуммельс, Хедира (Ройс, 60), Кроос, Озил, Дракслер, Вернер (Брандт, 86), Мюллер.

Мексика: Очоа, Морено, Айяла, Сальседо, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (Альварес, 58), Гуардадо (Маркес, 74), Лосано (Хименес, 66), Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Морено (40), Мюллер (83), Хуммельс (84), Эррера (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz