Қайднома

Қидирув

«Реал» «А» Сериянинг икки юлдузи учун катта маблағ сарфлаши мумкин

«Реал» «А» Сериянинг икки юлдузи учун катта маблағ сарфлаши мумкин

  18.06.2018 07:21
  0
  534
«Реал» «А» Сериянинг икки юлдузи учун катта маблағ сарфлаши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер мавсумида «Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ва «Рома» дарвозабони Алиссонни сотиб олишга уриниб кўради, дея хабар қилмоқда Football Italia нашри.

25 ёшли дарвозабонга мадридликлар бир қанча муддатдан буён қизиқиб келмоқдалар. Римликлар «Реал»нинг илк, 55 миллион евролик таклифини рад қилишга улгурдилар.

«Бўрилар» бразилиялик футболчи трансферидан камида 80 миллион евро ишлаб олмоқчилар.

Шунингдек, қаймоқранглиларнинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги раҳбариятдан «Лацио» вакили Милинкович-Савични сотиб олишни сўраган.

Трансферга тўсқинлик қиладиган ягона жиҳат футболчининг юқори нархи бўлиши мумкин. Римликлар унинг учун 150 миллион евро сўрамоқдалар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz