Қайднома

Қидирув

Давид Сильва: «Терма жамоанинг чақирувларига ҳар доим тайёрман»

Давид Сильва: «Терма жамоанинг чақирувларига ҳар доим тайёрман»

  19.06.2018 10:59
  0
  430
Давид Сильва: «Терма жамоанинг чақирувларига ҳар доим тайёрман»

32 ёшли ярим ҳимоячи Давид Сильва Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаётганини маълум қилди.

«ЖЧ-2018 саралашидаги терма жамоамизнинг ҳар бир ўйинида янада кучли бўлганимни сездим.

Албатта, ёшим ўтиб қолди, аммо Испания термасидаги фаолиятимни қачон якунлашимни билмайман. Ҳали бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Ҳозирги даражамда яна кўп вақт ўйнай олишим мумкин. Шундай экан, терма жамоанинг чақирувларига ҳар доим тайёрман» - дейди Сильва.

Маълумот учун, Давид Сильва ЖЧ-2018 1-тури доирасидаги Португалияга қарши баҳсда 86 дақиқа ҳаракат қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz