Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Япония гуруҳ фаворитини мағлуб этди

ЖЧ-2018: Япония гуруҳ фаворитини мағлуб этди

  19.06.2018 19:06
  0
  481
ЖЧ-2018: Япония гуруҳ фаворитини мағлуб этди

ЖЧ-2018 мусобақаси "H" гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Колумбия ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. «Мордовия Арена»да бўлиб ўтган ўйинда Осиё вакиллари ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув дебюти японлар учун омадли келди, тезкор ҳужумга ўтган қитъадошларимиз илк дақиқалардан пенальти ишлаб олишди. Шинжи Кагаванинг деярли бўш дарвозага йўллаган зарбасини Карлос  Санчес қўли билан тўхтатиб қолди ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. 11 меьрлик жарима зарбасини Кагава аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

39-дақиқада Хуан Кинтеро жарима зарбасидан чалғитувчи зарба йўллаб мувозанатни тиклашга мувваф бўлди.

 Иккинчи бўлимда колумбияликларнинг камчилик қолганлари ўз сўзини айтди ва устунлик Японияга ўтди. 73-дақиқада Осако бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

Шу тариқа, Япония терма жамоаси турнирни муҳим ғалаба билан бошлади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Польша терма жамоаси Сенегал билан ўйнайди.

ЖЧ-2018
"H" гуруҳи 1-тур

Колумбия – Япония 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 6, пенальти Кагава, 1:1 – 39 Кинтеро, 1:2 – 73 Осако.

Колумбия – Оспина, Мурильо, Мохика, Арьяс, Санчес, Лерма, Санчес, Кинтеро (Хамес, 59), Куадрадо (Барриос, 31), Искьердо (Бакка, 70), Фалькао.

Япония – Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Хасебе, Сибасаки (Ямагути, 80), Кагава (Хонда, 70), Харагути, Инуи, Осако (Окадзаки, 85).

Огоҳлантиришлар: Барриос (64), Хамес (86), Кавасима (90).

Четлатиш: Санчес (3).

 

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz