Қайднома

Қидирув

Россия Миср устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

Россия Миср устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

  20.06.2018 03:35
  0
  514
Россия Миср устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

ЖЧ-2018 мусобақаси "А" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Россия ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди ва биринчи бўлимда кичик устунлик руслар тарафида бўлди.

Иккинчи бўлим дебюти Россия учун омадли келди: Зобниннинг жарима майдонига узатган тўпи Аҳмад Фатҳининг оёғига тегиб дарвозадан жой олди.

59-дақиқада Марио Фернандес мезбонларнинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини жарима майдони ичида қўллаб-қувватлади ва тўпни марказга узатди у ерда Денис Черишев дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб гол урди.

Орадан уч дақиқа ўтиб Артём Дзюба жарима майдони ташқарисида тўпни ажойиб тарзда тўхтиб олди ва ҳимоячини моҳирлик билан алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

73-дақиқада мезбонлар Муҳаммад Салоҳни ўз жарима майдонлари ичида тўхтатиб қолишди, натижада ҳакам VAR тизимига мурожаат қилиб пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи муваффақиятли якунлади ва ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, Россия терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам ғалабани қўлга киритиб ўз очколарини 6тага етказиб олди ва деярли кейинги босқич масаласини ҳал қилиб улгурди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйини эртага бўлиб ўтади, унда Уругвай термаси Саудия Арабистони билан масалага ойдинлик киритади.

ЖЧ-2018

"А" гуруҳи 2-тур

Россия – Миср 3:1 (0:0, 3:1)

Голлар: 1:0 – 47, автогол Фатҳи, 2:0 – 59 Черышев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салоҳ.

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Кутепов, Фернандес, Жирков (Кудряшов, 86), Газинский, Зобнин, Головин, Самедов, Черышев (Кузяев, 74), Дзюба (Смолов, 79).

Миср: Муҳаммад Эш-Шенави, Аҳмад Фатҳи, Омар Габр, Аҳмад Ҳегази, Муҳаммад Абдул-Шафий, Муҳаммад Эн-Ненни (Варда, 64), Торек Ҳамид, Муҳаммад Салоҳ, Абдалла Саид, Маҳмуд Трезеге (Собҳи, 68), Марвон Муҳсин (Каҳрабо, 82).

Огоҳлантиришлар: Трезеге (57), Смолов (84).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz