Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018: Испания қийинчилик билан Эронни таслим этди

ЖЧ-2018: Испания қийинчилик билан Эронни таслим этди

  21.06.2018 07:15
  0
  477
ЖЧ-2018: Испания қийинчилик билан Эронни таслим этди

ЖЧ-2018 мусобақаси "В" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Эрон ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳсда испанларнинг қўли баланд келди.

Учрашув Европа вакилларининг ҳужумлари билан бошланди ва бўлим давомида тўлиқ устунлик испанлар томонда бўлди. Форслар эса асосан қарши ҳужумга ишониб ҳаракат қилишди.

Иккинчи бўлим ҳам Испаниянинг катта босими билан бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 54-дақиқада Давид Сильванинг узатмасидан сўнг Диего Коста жарима майдонига ёриб кирди, ҳимоячи тўпни тепиб юбораётган бир вақтда тўп Костага тегиб дарвозадан жой олди.

Шундан сўнг эронликларда ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди, ҳатто қитъадошларимиз гол уришга ҳам эришдилар, бироқ бу ҳолатда оффсайд қайд этилди. Ўйинда бошқа гол урилмади ва Костанинг голи ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, Испания иккинчи турда муҳим ғалабани қўлга киритди ва Португалия (4 очко) билан биргаликда гуруҳ пешқадамлигини бўлишиб турибди. Марокаш ўз имкониятларини йўқотган бўлса, Эронда уч очко мавжуд ва форслар кейинги босқичга чиқиш учун Португалияни енгишларига тўғри келади.

ЖЧ-2018

"В" ГУРУҲИ 2-ТУР

ЭРОН – ИСПАНИЯ 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 54 Диего Коста.

Эрон: Бейронванд, Пуралиганжи, Ҳўссайни, Ризоян, Ҳожсафи (Муҳаммади, 69), Эзатуллоҳи, Эброҳими, Амири (Годдос, 86), Ансорифард (Жаҳонбахш, 74), Озмун, Тореми.

Испания: Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Иньеста (Коке, 71), Иско, Васкес (Асенсио, 80), Сильва, Диего Коста (Родриго, 89).

Огоҳлантиришлар: Амири (79), Эброҳими (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz