Қайднома

Қидирув

Жерар Пике: «Эрон терма жамоаси бизга катта муаммолар яратди»

Жерар Пике: «Эрон терма жамоаси бизга катта муаммолар яратди»

  21.06.2018 09:57
  0
  518
Жерар Пике: «Эрон терма жамоаси бизга катта муаммолар яратди»

«Барселона» клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике ЖЧ-2018 2-тури доирасидаги Эрон терма жамоасига қарши баҳс (1:0) ҳақида гапириб ўтди.

«Эронликлар ажойиб иш олиб боришаётгани кўриниб турибди. Муфодаа чизиқларидаги тартибга гап бўлиши мумкин эмас. Футболчилар чин дилдан ҳаракат қилишяпти.

Бизнинг гол уришимиз жуда қийин бўлди. Диего Коста ҳисобни очганидан кейин эса Эрон бизга бир қанча катта муаммолар туғдирди.

Терма жамоадаги 100-ўйинимдан мамнунман. Мамлакат терма жамоасининг ёшлар жамоасидаги дебютимга 15 йилдан кўпроқ вақт бўлди. Миллий жамоа менинг фаолиятимда ҳамиша муҳим ўрин тутиб келган» - дейди Пике.

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи учун Эронга қарши баҳс Испания терма жамоаси либосидаги 100-си бўлди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz