Қайднома

Қидирув

Pepsi Суперлига: Тошкент клублари чемпионликдан олисми?

Pepsi Суперлига: Тошкент клублари чемпионликдан олисми?

  22.06.2018 06:41
  0
  1807
Pepsi Суперлига: Тошкент клублари чемпионликдан олисми?

«Навбаҳор» 15-тур ўйинида қуйи олтиликдаги «Қўқон-1912» билан ўйнаган бўлсада, кучли гуруҳнинг алоҳида жадвалида 1-ўриндан пастга тушмади. Тўғри, агар «Бунёдкор» Бухородан ғалаба билан қайтганида, Наманган жамоасининг асосий таъқибчисига айланарди.

Лекин дуранг натижа ортидан умумий жадвалда ҳам «Навбаҳор»ни олдинга ўтказиб юборди. «Қизилқум»нинг эса  кучли олтиликка илиниш имконияти анча яхшиланди. «Насаф»даги ҳолатни назарда тутсак, Рўзиқул Бердиев жамоасининг қуйи гуруҳдан юқорига кўтарилиши анча мушкул масаладек.

Ҳар ҳолда, моддий ва руҳий камчиликлар қаршиликларга яққол халақит бермоқда. «Нефтчи» эса ўз уйида «Пахтакор»дан очко тортиб олиб, фарғоналик мухлисларга қандайдир умид бағишлаган бўлса, ажабмас.

Хуллас, ортда қолган 14та тур натижалари бўйича жамоаларни шартли равишда икки гуруҳга ажратсак, уларда «Навбаҳор» (умумий жадвалда 2-ўрин) ва «Қизилқум» (8-ўрин) пешқадамлик қилмоқда.

Юқорига интилувчилар

15-турда юқори гуруҳ жадвалига катта таъсир қилувчи 1та ўйин бўлиб ўтди. Унда Шаҳзод Нурматовнинг 2та голи «Бунёдкор»га қимматли 1 очкони тақдим этди. «Олтин очко» қоидаси бўйича жадвал тузсак, ҳозирча чемпионлик пойгасида қатнашадиганлар гуруҳида «Бухоро»нинг имконияти нисбатан пастроқ кўринмоқда.

Улуғбек Бақоев штабида ишлаган Бахтиёр Ашурматовнинг Олмалиқ шаҳри жамоасига ўтиб кетганини инобатга олсак, бухороликлар ҳали юқори олтиликдаги жойни сақлаб қолишда ҳам қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Амалдаги чемпион - «Локомотив»нинг суръатни ошираётгани сезиляпти. Лекин «темирйўлчилар» мавжуд 22 очкодан 14тасини қуйи поғоналардаги жамоалардан тортиб олишган. Демак, «Локо»нинг ҳисобида «олтин очко» миқдори ҳозирча атиги 8та, холос.

Боз устига, жамоа ўйинларида яширин ҳужум қуроллари тўлиқ ишга солинмаяпти, гўё. Буни икки хил маънода изоҳлаш мумкин: «Локо» ўз кучини муҳим паллага асрамоқда ёки тиғизликдан қийналмоқда. Айни пайт элит гуруҳда «Металлург» ва «Локомотив»нинг очколари тенг. «Бухоро» эса етакчилардан биргина «Пахтакор»ни енгиш уддасидан чиққан, холос.

Дейлик, Улуғбек Бақоев жамоаси сафарда кечган 6та ўйиндан 4тасини бой берган. Бу мағлубиятларнинг 3таси эса юқори гуруҳ вакиллари майдонида қайд этилган. Қўшимча маълумот: ҳозирги кучли олтилик доирасидаги ўзаро 19та ўйинда жами 44та гол урилди.

Юқори олтилик

 

Клуб

1

2

3

4

5

6

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Навбаҳор

 

 

2:1

2:0

3:0

 

6

4

1

1

8 - 2

13

2

Пахтакор

1:0

 

1:0

 

 

 

6

3

1

2

7 - 2

10

3

Бунёдкор

 

1:0

 

1:2

3:1

3:1

7

3

1

3

11 - 9

10

4

Локомотив

 

0:0

 

 

1:1

3:1

6

2

2

2

6 - 7

8

5

Металлург

0:0

0:5

 

2:0

 

2:1

7

2

2

3

6 - 13

8

6

Бухоро

0:1

1:0

2:2

 

 

 

6

1

1

4

6 - 11

4

Қуйида нима гап?

Жадвалнинг қуйи қисмида «Қизилқум»нинг ишлари жойида. Навоийликлар барча ғалабаларини айнан кучсизлар гуруҳидаги жамоаларга қарши ўйинларда қўлга киритишган. Энг катта «сенсация» - бу «Қўқон-1912»нинг қуйи олтиликка мустаҳкам ўрнашиб қолгани.

Жамоа ҳимояси Суперлигада энг яхшиларидан бири бўлиб турибди. Аммо қўқонликлар шунинг баробарида ҳужумда оқсашмоқда. Улар биргина «Нефт-чи»дан кўп гол уришган - 9та. «Насаф»ни эса олдинда мураккаб ўйинлар кутмоқда.

Рўзиқул Бердиев табиийки, жамоани кучли олтилик сари етаклашга уринади. Лекин қаршиликлар бунинг учун ўз имкониятларидан анча юқорироқ ўйнашлари лозим. Умуман, агарда «Насаф» илк босқични қуйи поғоналарда якунласа, мухлислар бунда фақат клуб раҳбариятини айблашса керак.

АГМК ўз даражасидаги жамоалар билан ўз уйида фақат 0:0 ҳисобига кўнмоқда. Айни шу нурсиз натижалар оқибатида бош мураббий Виктор Кумиков истеъфога чиқарилди.

Энди Бахтиёр Ашурматов клубни тезда салбий ҳисоблар ўрасидан олиб чиқиши керак. Акс ҳолда, олмалиқлик иккинчи босқисни «лигада жон сақлаш» гуруҳида бошлашади. Ҳозирги ҳолатда ушбу олтилик ўртасидаги 19та ўйинда 31та гол қайд этилди. Демак, маҳсулдорлик элит гуруҳдагидан анча паст.

Қуйи олтилик

 

Клуб

1

2

3

4

5

6

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Қизилқум

 

1:2

2:0

0:2

3:0

1:0

6

5

0

2

11 - 5

15

2

Насаф

 

 

1:2

 

 

2:0

6

2

3

1

5 - 3

9

3

Сўғдиёна

1:3

 

 

1:1

 

0:0

7

2

3

2

6 - 7

9

4

Қўқон-1912

0:1

0:0

 

 

 

1:1

6

1

4

1

4 - 3

7

5

АГМК

 

0:0

0:0

0:0

 

 

5

1

3

1

3 - 4

6

6

Нефтчи

 

0:0

0:2

 

1:3

 

7

0

3

4

2 - 9

3

Довудхон Акрамов


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz