Қайднома

Қидирув

Унаи Эмери Россия термаси футболчиси билан қизиқмоқда

Унаи Эмери Россия термаси футболчиси билан қизиқмоқда

  22.06.2018 10:44
  0
  564
Унаи Эмери Россия термаси футболчиси билан қизиқмоқда

ЦСКА клуби ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин ўз фаолиятини Анлия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Лондоннинг «Арсенал» клуби 22 ёшли футболчига яна қизиқиш билдирмоқда. «Канонирлар» 2017 йилдаги Конфедерациялар Кубогидан олдин ҳам Головинни қўлга киритишга уринганди.

Клуб шу кунгача рус футболчисини кузатиб келган. Скаутлар у ҳақдаги барча маълумотни янги бош мураббий Унаи Эмерига тақдим этганлар. Испаниялик мутахассис бу трансферга розилик билдирган.

Ҳозирча «Арсенал» клуби ЦСКАга расмий таклиф билан чиқмаган, аммо тез кунларда бу борада ишга киришилади.

Аввалроқ, Головинга «Ювентус» ва «Челси»дан таклиф борлиги хабар қилинганди. Москваликлар Сашани 25 млн еврога баҳоламоқдалар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz