Қайднома

Қидирув

Кавенаги: «Месси энг яхши футболчи, аммо бир ўзи бутун жамоага қарши ўйнай олмайди»

Кавенаги: «Месси энг яхши футболчи, аммо бир ўзи бутун жамоага қарши ўйнай олмайди»

  22.06.2018 12:46
  0
  497
Кавенаги: «Месси энг яхши футболчи, аммо бир ўзи бутун жамоага қарши ўйнай олмайди»

«Спартак» клуби ва Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Фернандо Кавенаги ватандошларининг Хорватия терма жамоасидан қабул қилиб олган мағлубиятига изоҳ бериб ўтди.

«Мураккаб учрашув. Хорватия – жуда яхши жамоа, Аргентина эса ҳисоб 0:1 пайтида ажойиб вазиятдан фойдалана олмади. Кейин жамоа мажбур очилди. Бўшлиқлар учун эса жазоланди.

Месси айбдорми? Унинг бир ўзи ўйнагани йўқ. Бунда нафақат у, балки бутун жамоа жавобгар. Бу ерда қийин нарсалар жуда кўп ва буларнинг барчаси глобал муаммо. Бу ҳали бошланиши ва бутун чемпионат давомида муҳокама қилинади.

Лекин биргина кичин умид борки – ҳали ҳам гуруҳдан чиқиш учун имконият бор.

Мессининг роли ҳақида доим гапирилган. Чунки у дунёнинг энг яхши футболчиси ва бу табиий нарса. Ҳақиқатдан ҳам Лео дунёнинг энг яхши футболчиси, лекин унинг бир ўзи бутун жамоага қарши ўйнай олмайди» - дейди Кавенаги.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz