Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Бишкекдаги халқаро турнирда қатнашади

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Бишкекдаги халқаро турнирда қатнашади

  22.06.2018 12:18
  0
  392
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Бишкекдаги халқаро турнирда қатнашади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол бўйича турли ёшдаги аёллар ва эркаклар терма жамоаларига ўзлари иштирок этадиган мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Хусусан, аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этувчи Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 16 июлдан 23 июлга қадар Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ташкил этилаётган халқаро турнирида қатнашадиган бўлди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасига Қирғизистон ва Тожикистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари ҳамда Қозоғистоннинг U-17 аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси қуръа натижаларига кўра Осиё чемпионатининг саралаш босқичида Хитой, Иордания, Гуам ҳамда Шри-Ланка терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Саралаш ўйинлари 2018 йил 15 сентябрь кунидан 23 сентябрь кунига қадар Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида бўлиб ўтади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz