Қайднома

Қидирув

Ловрен: «Жаҳоннинг энг кучли футболчисини тўхтатиш мумкинлигини исботладик»

Ловрен: «Жаҳоннинг энг кучли футболчисини тўхтатиш мумкинлигини исботладик»

  22.06.2018 13:53
  0
  484
Ловрен: «Жаҳоннинг энг кучли футболчисини тўхтатиш мумкинлигини исботладик»

«Ливерпуль» клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Деян Ловрен ЖЧ-2018 2-тури доирасидаги Аргентина устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида гапириб ўтди.

«Биз ажойиб, юқори сифатли ўйинни намойиш қилдик. Шунинг учун шундай ғалабага эришдик. Бу орқали сўнгги турдаги Исландияга қарши ўйин олдидан ўзимизга анча яхши вазият яратиб, гуруҳ масаласини ҳал қилдик. Аммо биринчи ўринни олишимиз шарт.

Биринчи таймда бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик, аммо иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйин қўрсатдик ва вазиятларни голга айлантирдик.

Мудофаа чизиғимиз эса ажойиб иш олиб борди, буни жамоавий тарзда амалга оширдик. Ҳар бир тўп учун охиригача курашдик ва яхши жамоа эканлигимизни исботладик.

Месси – жаҳоннинг энг яхши футболчиси, аммо уни ҳам тўхтатса бўлар экан, биз буни исботладик» - дейди Ловрен.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz