Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор"дан 3 та хушхабар....

"Навбаҳор"дан 3 та хушхабар....

  24.06.2018 16:33
  0
  1105

Мамлакатимизда барча соҳалар, шу жумладан, миллионлар ўйини ҳисобланмиш футболда ҳам кенг ислоҳотлар  амалга оширилмоқда. Жумладан, ЎФА ва ПФЛ томонидан мухлисларни стадионларга кўпроқ жалб этиш, уларнинг севимли жамоалари иштирокидаги учрашувларини худди байрамдек ўтказишлари учун ишқибозларга ўйингоҳларда қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини келтириш жоиз.

Навбаҳор совғаси 1

“Навбаҳор” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ҳам мухлислар учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Булар қаторида мазкур стадиондаги ҳар бир ўйин олдидан вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концертлар уюштирилаётгани, клубга қарашли махсус дўконда “Навбаҳор” ПФК бренди остидаги кепка, футболка, шарф, кўйлак, соябон, калит илгичлар, шунингдек, ўйингоҳ ичкарисида музқаймоқ, салқин ичимликлар, бутерброд, фаст-фуд маҳсулотлари сотилаётганлигини келтириш жоиз. Кепка, футболка, шарф, кўйлак, соябон, калит илгичлар айни пайтда 20 фоиз арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Смартфон телефони 1Клуб раҳбарияти томонидан ишқибозлар учун яна бир хайрли иш режалаштирилмоқда. Жумладан, 18 июль куни ўтказиладиган 17-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувда мухлислар харид қилган чипталарига турли совғалар ютиб олишлари мумкин. Булар қаторидан 2 дона  “Смартфон” телефонлари, 20та “Навбаҳор” клуби бренди остидаги футболка, 10 дона соябон ва 20та “Навбаҳор” жамоаси футболчиларининг имзолари туширилган тўплар ўрин олган. Демак, ишқибозлар харид қилган чипталарига севимли жамоалари иштирокидаги ўйинни томоша қилишдан ташқари, ўз уйларига совғалар билан қайтиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Навбаҳор совғаси 7

Севимли жамоангиз  -   “Навбаҳор”ни қўллаб-қувватланг ва совғаларга эга бўлинг!
***

Бутун дунёда олимпия ҳаракатини бошқариш ва ўйинларни ташкил этиш  ҳамда ўтказиш мақсадида 1894 йил 23 июнда Франциянинг Саробонна университетида француз педагоги Пьер де Кубертен ташаббуси билан конгресс ўтказилди. Конгрессда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ташкил этилди. Шу кундан бошлаб, 23 июнь – Халқаро Олимпия куни деб эълон қилинди. Бу кун байрам сифатида дунёнинг 5та қитъасида нишонланиб келинмоқда.

Бугун Наманган Давлат Университетида Халқаро Олимпия куни муносабати билан  2-анъанавий республика семинари ўтказилди. Унда вилоятимиз вакиллари билан бирга пойтахтимиз Тошкент шаҳри, шунингдек, Фарғона ва Андижон вилоятларидан ташриф буюрган фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Семинар доирасида “Жисмоний маданият” факультети ҳовлисида мамлакатимиз спортчиларининг ва мазкур факультет талабаларининг Олимпиада ўйинларида эришган ютуқлари акс этган, шунингдек, ушбу факультет талабаларининг ижодий, бундан ташқари, Наманган вилоят олимпия захиралари коллежи талабалари томонидан қўлга киритилган ютуқ  ҳамда Наманган вилоятининг бош жамоаси - “Навбаҳор”нинг зафарларига оид кўргазма ташкил этилди.

НамДУ кўргазмаси 1

Бу кўргазмада “Навбаҳор” ПФК ходимлари ҳам иштирок этиб, семинар иштирокчилари ва меҳмонларни жамоа тарихи ҳамда ютуғига оид маълумотлар билан таништиришди.

НамДУ кўргазмаси 3

Айни пайтда “Жисмоний маданият” факультетида “Навбаҳор” жамоасининг 2 нафар аъзоси – ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ва ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев таҳсил олишаётганлигини ҳам қайд этиш жоиз.   Кўргазма иштирокчилар ва меҳмонларда яхши таассурот қолдирди. Халқаро Олимпия куни муносабати билан ўтказилган  2-анъанавий республика семинари эса “Жисмоний маданият” факультетининг анжуманлар залида давом эттирилди.    
***

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтдаги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бугун “лочинлар” янги хорижлик футболчи билан шартнома имзолашди. Бу  черногориялик ҳужумчи Дарко Никач. Мазкур форвард 1990 йилнинг 15 сентябрида таваллуд топган. Ўтган мавсумни Подгорицанинг “Будучность” жамоасида ўтказиб, миллий чемпионат баҳсларида 9та, мамлакат кубоги ўйинларида 3та – жами 12та гол урган. “Будучность” клуби ўтган мавсумда 2-ўринни қўлга киритиб, кумуш медаль соҳибига айланган. Ундан олдинги мавсумда эса мазкур жамоа чемпион бўлган.

Дарко Никач расми

Дарко Никач Черногория терма жамоаси вакили ҳисобланади.

"Навбаҳор"нинг янги легионери 30-рақам остида тўп суради. "Навбаҳор" ПФК Дарко Никачга севимли жамоамиз таркибида омад ёр бўлиб, ўз голлари билан “Навбаҳор” мухлисларини хурсанд этиши, шунингдек, “лочинлар”нинг зафарларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қолади.


Манба: pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz